2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
МЕТОДИКА
ажратиш мумкин: - аниқ бир фанга мўлжалланган; - компьютер ўқув хонасидан алоҳида фанларни ўқитиш учун мўлжалланган; - ўқув материалини очиқ ўрганишда би- рор фаннинг алоҳида бўлимларини (модул- ларини) ўрганиш учун мўлжалланган; - ўқув материали билан бирга элек- трон тренажёрлар, виртуал стендлар, муль- тимедиялар берилган аниқ бир фанга мўл- жаллаган; - ижодий қобилиятларни ривожланти- ришга қаратилган электрон автоматлашти- рилган тизимлар; Умумкасбий ва ихтисослик фанларидан яратиладиган электрон дарсликлар таълим жараёнида қуйидаги ижобий натижани бе- ради: - ўрганилаётган материални анъанавий ўқув адабиётларига нисбатан индуктив ён- дашиш, эшитиш ва эмоционал хотиралар- га таъсир қилиш йўллари билан етказиш орқали тушунишни енгиллаштиради; - таълим олувчиларнинг эҳтиёжига, тайёргарлик даражасига, интеллектуал им- кониятларига мослаштирилади; - ўқув предметининг моҳиятига диққат- ни жалб этган ҳолда кўп сондаги маълу- мотларни ва топшириқларни қараб чиқиш ва кўпроқ амалий масалалар ечишга имкон яратган ҳолда мураккаб ҳисоблашлар ва алмаштиришлардан халос этади; - ўрганишнинг барча босқичларида ўзи- ни-ўзи текшириб кўриш учун кенг имконият- ларни яратади; - ишни чиройли, аниқ расмийлашти- ришларга ва уни ўқитувчига файл ёки қоғоз- га чоп этган ҳолда топширишига имкон бе- ради; - тажрибали ўқитувчи вазифасини чекланмаган тушунтиришларни, саноқсиз такрорлашларни, эслатишларни тақдим эт- ган ҳолда бажаради. Электрон таълим ресурслари ахборот технологиялари асосида маълумотларни жамлаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, би- лимларни интерактив усулда тақдим этиш ва назорат қилиш имкониятига эга бўлган манба ҳисобланади. Электрон ўқув адаби- ётлари билим олувчиларнинг тасаввурини кенгайтиришга, дастлабки билимларини ри- вожлантиришга ва қўшимча маълумотлар билан таъминлашга йўналтирилган бўлади. Таълимни ислоҳ қилиш шундай элек- трон ўқув адабиётларини яратишни талаб қиладики, уларнинг мавжуд бўлиши таълим олувчилар ва ўқитувчилар учун, таълим муассаси ва уй шароитида бир хил бўлган компьютерли муҳитни таъминлашни тақозо этади. Ўқув фильми – бу ишлаб чиқариш жа- раёни, табиий ҳодиса, тарихий воқелик, адабиётга оид саҳналар кабиларни намо- йиш этадиган қисқа муддатли видеофильм. Виртуал лаборатория – аниқ ва таби- ий фанлар бўйича табиатда мавжуд, лекин амалиётда кўрсатиш имкони бўлмаган ёки хавф-хатар туғдирадиган намойиш ва ла- боратория ишларини ўтказиш учун мўлжал- ланган. Мультимедиа (ингл. мулти – “кўп, кенг”, медиа “муҳит”) ресурслар овоз, графика, анимацияларни ўзига олган ҳаракатланиш мавжуд бўлган муайян мавзуга доир ре- сурсдир. Электрон ўқув-методик мажмуа ўз ичи- га электрон дарслик, электрон адабиётлар, ўқув фильмлари, виртуал лабораториялар- ни, мультимедиали ва анимацион ресурс- ларни, расмли қўлланмаларни ва махсус баҳолаш дастурларини, қўшимча дастур- ларни олиши мумкин. Ҳар қандай таълимнинг электрон ўқув-методик мажмуаси асосини ўқув-меъ- ёрий ва ўқув-режалаштириш ҳужжатлари ташкил қилади. Чунки, ўқув-меъёрий ва ўқув-режалаштириш ҳужжатлари таълим мазмунига ва унинг ўзлаштириш сифатига қўйиладиган талабларни, таълим жараё- нининг мазмунини, таълим методи, шакли ва воситаларини ҳамда баҳолаш тизимини белгилаб беради. Ўқув-меъёрий ҳужжатлар- га Давлат талаблари, ўқув режа ва дастур- лари киради. Ўқув-режалаштириш ҳужжат- лари эса ўқитиш жараёнининг тузилмасини ва технологиясини белгилайди. Электрон ўқув-методик мажмуа яра- тишнинг ташкилий-методик тамойиллари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 1. Ўқув режасидаги фанни ўрганиш- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling