2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
МЕТОДИКА
нинг мақсадини ифода этиши (танлаган таълим йўналиши бўйича унинг таълим ти- зимидаги ўрни ва аҳамиятини тушунтириш ёрдамида фан асосларини муваффақиятли ўрганишни таъкидлаши лозим. Фан, боб ва мавзулар рўйхати, уларни ўзлаштириш та- лаб этиладиган даражага келтириш мақсад- га мувофиқдир). 2. Ўқув материалларининг атамалар ва шартли белгиларни аниқ ҳамда тўғри ифо- далаш талабларига тўла жавоб бера олиши (фан аввалги ёки кейинги фанлар моҳияти- ни ёритувчи стандарт бирликларни аниқ ва тўғри қўлланилишини таъминлаши зарур). 3. Гиперматнли технологиялардан фой- даланиш, шунингдек, электрон ўқув матери- алларининг талабаларнинг иловалар бўйи- ча ҳаракатланишларида тўғри йўлни топа олиш ҳамда оддий талабларга жавоб бера олишларига имкон яратиши (ўқув матери- алларининг кириш сўзида матнда қўллани- ладиган шартли белгиларнинг моҳиятини изоҳлаш, шунингдек, турли мурожаатлар- дан фойдаланиш борасида маслаҳатлар берилиши зарур). 4. Талаба фаолиятининг мустақил фа- олият, ўқитувчи назоратининг эса ўз-ўзини назорат қилиш фаолиятига алмаштирили- ши (ушбу ўринда фаолият қулай методлар, самарали мезонлар ва маслаҳатлар асо- сида йўлга қўйилиши бўйича бериладиган тавсиялар тўлиқ таърифларга эга бўлиши зарур). 5. Ўқув фанлари мазмунининг тўлали- ги, бу – талабанинг қўшимча ўқув маълумот манбаларига мурожаат этишининг бир қа- дар камайтирилиши. 6. Ўқув материаллари таркибидан на- зорат топшириқлари, глоссарий, шахсий фаолиятни мустақил назорат қилиш учун таклиф этилган жавобли тестлар ҳамда машқ қилишга асосланган педагогика ҳамда ишлаб чиқаришдаги муаммоли вази- ятли топшириқлар каби мажбурий элемент- ларнинг мавжудлиги. 7. Электрон ўқув методик мажмуадан қуйидаги икки вариантида фойдаланиш мумкин: on-line ва off-line. Масофавий таълимда амалий машғу- лотларни ташкил этиш ва олиб бориш му- раккаб жараён саналади. Амалий машғу- лотларда электрон таълим ресурсларидан унумли фойдаланиш натижасида талаба ўқув материалини тез ва қулай усулда, яъни кўриш, эшитиш ва идрок этиш орқали чуқур- роқ ва мукаммалроқ ўзлаштириш имкони- яти вужудга келади, талабанинг мустақил таълим олишига тўла имконият яратади, амалиётда кўрсатиш имкони бўлмаган ва- зиятларни кўриш имконияти мавжуд. Элек- трон таълим ресурси маълум тузилмага эга бўлиб, унда керакли маълумотни излаш, тез очиш, такрорлаш каби функциялар му- жассам бўлади ва бевосита ишлаб чиқариш жараёнларини кўзатиш мумкин. Download 5.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling