2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
МЕТОДИКА
лаштиришда техниканинг имкониятларига бағишланган муаммолар ва уларнинг ечим- лари аниқланган [2]. В.Г.Разумовскийнинг ишлари замонавий илмий-техника тараққи- ёти шароитида физика ўқитишда политех- ник тамойилларини қўллаш, ўқувчиларнинг ижодий фаолиятларини ривожлантиришга йўналтирилган [3]. Биз тадқиқ этаётган муаммо физик ҳо- дисаларни ва оламнинг физик манзарасини илмий асосда тушунтириш орқали ўқувчи- ларнинг илмий дунёқарашини ва фалсафий мушоҳада юритиш қобилиятини ривожлан- тириш, назария ва амалиётнинг диалек- тик боғлиқлигини очиб бериш, табиат ва техникада физик жараёнларни идрок этиш салоҳиятини ошириш, олган билимларини ижтимоий ҳаётга ва халқ хўжалигига тадбиқ этиш ҳамда таълим олишни давом эттириш учун замин яратишни таъминлаш, пировард натижада физика ўқитишнинг политехник мазмунини янгилашни кўзлайди. Касб-ҳунар коллеж(КҲК)ларини бити- риб чиқаётган ўқувчилар ўзларининг истаги- га кўра олий ўқув юртларига кириб ўқишни давом эттирсалар, уларнинг иккинчи бир қисми эса ишлаб чиқариш корхоналари- да фаолият кўрсатадилар. Бу ерда барча ишлаб чиқариш корхоналарини малакали кадрлар билан тўлиқ таъминлай олини- ши назарда тутилади. Масаланинг яна бир жиҳати, касб-ҳунар коллежларини бити- риб чиқаётган ёшлар махсус тайёргарлик- лардан ўтмасдан туриб, тўғридан – тўғри ишлаб чиқариш корхоналарида ишлашла- ри учун етарли даражада билим, кўникма ва малакалари етишмаслиги касб – ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида ўтказил- ган анкета – сўров натижаларидан маълум бўлди [4]. Масалан, Физика ўқитишнинг по- литехник мазмунини янгилаш йўлидаги биз танлаган муаммо устида уринишлар тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлаш мақсади- да, Жиззах вилоятидаги барча касб-ҳунар коллежларининг I - II курс ўқувчилари ўр- тасида анкета-сўровлари ўтказилди. Даст- лабки ўтказилган анкета натижаларига кўра, кўпчилик ўқувчиларнинг физика бў- йича политехник билимлари саёз, ҳозирги замон ишлаб чиқариш жараёнида физика- нинг роли, мазмуни ва моҳияти ҳақида тў- лиқ тасаввурга эга эмасликлари аниқланди. Масалан, биринчи курс ўқувчилари “Шиша идишларни ишлаб чиқариш технологиясида қандай физик ҳодиса ётади?”, “Буғ қозонла- рида юз бериши мумкин бўладиган авария ҳолатининг олдини олиш ва бир меъёрда ишлашини таъминлашни қандай техник қу- рилма бошқаради?” каби саволларга 243 нафар ўқувчидан 15 нафари тўғри жавоб берди, холос. Маълумки, физиканинг ҳар бир қону- нияти ишлаб чиқаришнинг бирор соҳасида қўлланилиши аниқ. Масалан, замонавий токарлик дастгоҳи физиканинг механика бўлимидан ташқари, электроника, авто- матика ва бошқа бўлимларини ҳам ўқувчи- ларнинг билишини тақозо қилади. Ҳар бир ўқувчи турли машиналарнинг учта асосий қисми: двигатель, механизмлар узатмаси ва ижрочи механизмнинг ишлаш тамойиллари асосида физика қонунияти ётишини били- ши керак. Машина ва механизмларнинг умумий ишлаш тамойилларини билишда “Молеку- ляр физика” ва “Термодинамика” бўлимла- рининг амалий татбиқларидан изланилади. Анкета саволлари бўйича ўқувчилар билимларининг паст савияда эканлиги уларнинг физика курсидаги “Механика қо- нунлари”, “Энергиянинг сақланиш қонуни”, “Термодинамика асослари” бўлимлари ва айниқса, “Термодинамик система”, “Ички энергиянинг ўзгариши”, “Иссиқлик алмаши- нуви”, “Иссиқлик двигателлари” мавзула- рининг амалий тадбиқлари ҳақида етарли даражадаги тушунчага эга эмасликларини кўрсатди. “Кўчиш, тезлик, тезланиш, куч, буғ кен- гайганда бажарган иш каби ноэлектрик катталикларни электр усули билан ўлчаш мумкинми?”, “Айланувчи жисм массасини берилган формула бўйича аниқловчи би- рор автоматик қурилма йиғиш мумкинми?”, “Беморнинг қон босимини ўлчаш учун мўл- жалланган симобли сфагномонометрнинг ишлаш тамойилининг физик асосларини ту- шунтиринг?” каби анкета саволларига би- ринчи курс ўқувчилари деярли жавоб бера олмадилар. Чунки улар физика курсидаги |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling