2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
МЕТОДИКА
“Суюқлик ва газлар механикаси” бўлими бўйича “Суюқлик ва газларнинг босими”, “Паскал ва Архимед қонунлари”нинг ама- лий тадбиқлари ҳақида, масалан, ноэлектр катталикларни электр усули билан ўлчаш мумкинлиги, цистерналар ва машина бак- ларидаги суюқлик ёки ёнилғи миқдорларини ўлчашда оддий электр занжирининг қўлла- нилиши ҳақида тасаввурга эга эмасликлари анкеталаштириш пайтида маълум бўлди. Маълумки, физика қонуниятлари ин- соннинг бутун тана ва организмидан тортиб медицинада қўлланиладиган асбоб-ускуна- ларгача тадбиқ этилади. Ўқувчилар симоб- ли сфагномонометрни ишлаш тамойилини физикага боғлаб қуйидагича тушунишла- ри керак эди. Симобли сфагномонометр- нинг ишлаш тамойили босимлар орасидаги фарқнинг мувозанатлашишига асосланган. Бемор қўлига ўралган манжетга баллон билан берилган босим натижасида моно- метрдаги симоб шиша найча бўйлаб кўта- рилади. Сўнгра баллондаги винтни бироз очиб, манжетдаги босим аста-секин туши- рилади. Манжетдаги босимга қарши босим систолик босим миқдорига етгунча бирмун- ча қаттиқ, лекин қисқа товуш тони эшитила- ди. Симоб устунчадаги рақамлар систолик босимни кўрсатади. Шунингдек, “Айланувчи жисм массасини берилган формула бўйича аниқловчи бирор автоматик қурилма йиғиш мумкинми?”- деган анкета саволи берилган- да ўқувчилар ёки фор- мулани кўз олдига келтириши керак эди. Де- мак, улар марказга интилма куч, чизиқли ва бурчак тезликлар орасидаги боғланиш, бур- чак тезланиш, тўғри чизиқли ва эгри чизиқ- ли ҳаракат характеристикалари орасидаги боғланишлар каби тушунчаларнинг амалий тадбиқларини билмасликлари аён бўлди [5]. Ҳозирги замон ишлаб чиқаришини фи- зика фанининг ютуқларисиз тасаввур қи- лиш қийин. Ишлаб чиқариш корхоналари янги асбоб ускуналар ва жиҳозлар билан лойиҳаланмоқда ва қурилмоқда. “Турли муҳитларда электр токи” мавзу- си илмий-техника тараққиётининг эффектив ва келажакда муҳим йўналишлардан бири - “Электроника” физика асослари замирида вужудга келди. Электроника - радиотехника, автома- тика, ҳисоблаш техникаси ва энергетика базасида ривожланмоқда ҳамда ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларига тадбиқ этилмоқда. Масалан, терморегулятор, эши- ги очиқ қолган лифтнинг ишламаслик сабаб- лари, биметалл пластинка, фоторезистор, феррит, фотодиод, реле, тиристор, транзи- стор, лазер, микросхемаларнинг тузилиши ва қўлланилиши соҳаларини ишлаб чиқа- ришга бораётган ёш мутахассислар билиши зарур. Дастгоҳларнинг ишлаш жараёнида ин- сон ҳаётини муҳофаза қилишда физиканинг имкониятлари, лазер нуридан жарроҳлик ишларида фойдаланишнинг сабаблари ва ҳоказолар бўйича ўқувчиларнинг билими саёз. Физика ўқитувчиларидан олинган анке- та натижаларига кўра, уларнинг ҳозирги за- мон фан ва техника ютуқлари ва илмий-тех- ника тараққиёти йўналишларидан ўқув жараёнида фойдаланишга кам эътибор бе- раётганлигини кўриш мумкин. Айниқса, ўқи- тувчиларнинг техникага оид адабиётлардан ва илмий мақолалардан фойдаланмаслик- лари оқибатида физикадан бирор асбоб ёки қурилмаларни моделлаштириш ва уни ўқув жараёнида қўллаш масаласида касбий маҳоратлари етишмаслиги кўриниб колди. Кўпчилик коллежларнинг моддий-тех- ника базаси, имконият даражасида лабо- ратория асбоб-ускуналари ва жиҳозлари етарли, аммо ялпи лаборатория ишларини ўтказиш бўйича ўқитувчилар томонидан ҳар бир лаборатория иши учун алоҳида- алоҳида йўлланма(инструкция)лар тайёр- ланмаган. Ялпи лаборатория ишлари гўё тажрибалар тарзида ўтказилмоқда. Маъ- лумки, ўқув дастурида 16 та номдаги ялпи лаборатория ишлари ва 119 та номдаги кўр- сатма ва тажрибалар мавжуд бўлиб, булар- дан ўқитувчиларнинг фойдаланиш малака даражаси 30 фоизни ташкил қилди, холос. Юқоридаги таҳлиллардан маълум бўл- дики, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг политехник билим даражаси сустлиги, коллежларнинг моддий-техника базасидан унумли фойда- ланмаслик, лаборатория ишлари ва курсдан mR n F 2 2 4π = , R n F m 2 2 4π = |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling