ПЕДАГОГИКА
К.М.ГУЛЯМОВ,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
доценти, педагогика фанлари номзоди
Д.Т.ХАЙТМЕТОВ
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти катта
ўқитувчиси
УСТОЗ - ШОГИРД АНЪАНАЛАРИ АСОСИДА БАДИИЙ
КУЛОЛЧИЛИКНИ ЎРГАТИШ ОРҚАЛИ ТАЛАБА-ЁШЛАРНИНГ
ИЖОДИЙ ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Ҳозирги кунгача маҳаллий мактаблар
ва анъаналарнинг ўзига хос хусусиятларини
сақлаб қолган Ўзбекистонда амалий санъ-
атнинг энг қадимий, ниҳоятда қизиқарли
турларидан бири бу бадиий кулолчиликдир.
Ҳунармандлар асосан ошхона ва уй-
рўзғор учун зарур бўладиган идишлар, бу-
юмларни ясашган. Ўзбек кулоллари томони-
дан яратилган сопол идишлар косасимон ва
кўзасимон шаклда бўлган. Бундай бўлиниш
усталарнинг айнан бир усулга ихтисосла-
шуви билан изоҳланади. Косагар кулоллар
– пиёла, лаган, тавоқ, тоғора ва ванналар
ишлаб чиқарганлар. Кўзагар кулоллар эса
– турли хил шакл, қувватга эга ва маълум
мақсадлар учун мўлжалланган кўза ва хум-
лар ясаганлар.
Турли археологик топилмалар ушбу
Аннотация. Ушбу мақолада бадиий ҳунармандчилигимизнинг қадимий услуб ва мактабла-
рини асраб-авайлаш, ёш авлодга ўргатиш ва янада такомиллаштиришда миллий маданиятимиз
равнақи ҳақида сўз боради. Шунингдек, мақолада Ўзбекистон бадиий кулолчилиги технологияси,
махсулотлар шакли ва маҳаллий хусусиятлари, кулолчилик мактаблари ҳамда бадиий кулолчилик-
нинг ривожланиш босқичлари батафсил ёритилган.
Калит сўзлар: амалий безак санъати, кулолчилик, анъана, ҳунарманд, сопол идиш, маҳсулот,
нақш, мактаб, услуб.
Аннотация. В данной статье рассматривается развитие узбекской национальной культуры в
сохранении древних стилей и школ искусства, воспитании и дальнейшем совершенствовании под-
растающего поколения. В статье также подробно описаны технология изготовления художествен-
ной керамики в Узбекистане, форма и местные особенности изделий, школы гончарного искусства
и этапы развития художественной керамики.
Do'stlaringiz bilan baham: |