2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
ПЕДАГОГИКА
Бу босқичларнинг керакли жойда, ке- раклича ташкил қила олиш, биз айтаётган бадиий асар қаҳрамонлари таҳлили ўқув- чиларимизнинг коммуникатив компетенци- ясини шакллантиришга дастлабки манба бўлиш билан бирга, педагогика коллежи битирувчисининг рақобатдошлиги учун зарур мезон, балки жамият маданиятини сақлаб қолиш шартидир. Коммуникатив компетенцияни ривожлан- тириш жараёнида, биргаликда фаолиятни ташкил этишда ўқитувчилар қуйидаги ва- зифаларни амалга оширишни тўғри йўлга қўйиши лозим(2-расм). Ташкилотчи жараённи ташкил этишда иштирокчилар содда, аниқ тушунчалар би- лан ишлаши кераклигини, шунингдек, қу- йидаги қоидаларга риоя қилишини тушун- тириб бориши лозим бўлади: • ҳар қандай вазиятда хушмуомала бў- линг; • гуруҳ аъзоларингиз ҳақлигини очиқ ва дарҳол тан олинг, агар улар ноҳақ бўл- са, фақат гуруҳ аъзоларингиз томони- дан қабул қилинган далиллар ва ту- шунчалар билан ишлашда давом этинг; • аввал гуруҳ аъзоларингизнинг далил- ларига жавоб беринг, шундан кейинги- на ўзингизнинг фикрингизни келтиринг; • гуруҳдаги аъзоларнинг шахсий хусуси- ятларини ҳисобга олинг ва ўзингизнинг баҳс-мунозарангизни ҳар бир иштирок- чиларининг мақсадларига йўналтиринг; • айтаётган фикр-мулоҳазаларингизда гуруҳ аъзолари тушунадиган термин- лардан фойдаланинг; • келтирилаётган далилларни шунчаки санаб ўтишдан қочишга ҳаракат қилинг, уларнинг афзалликларини кўрсатишга урининг; • гуруҳ аъзоларининг стратегияси ва усулларини унутмасдан, ғояларни, му- лоҳазаларни ва далилларни иложи бо- рича аниқроқ етказишга ҳаракат қилинг. Коммуникатив компетенцияни ривожлан- тиришда бу қоидалар жараёнларнинг бо- ришига қараб янада инновацион янгилик- лар асосида такомиллаштириб борилса, кутилган натижаларнинг самаралироқ бў- лишига эришилади. Бундай ўзгаришларни dispute методи мисолида ҳам кўришимиз мумкин бўлади. Dispute методи тарбия усули сифатида муаммоли-қимматли мулоқотнинг мурак- каб шакли бўлиб, ўқувчиларнинг ижтимоий малакасини ривожлантиришга ёрдам бе- Бадиий адабиётлар устида мунозараларни ташкил этишда ўқитувчининг вазифалари: 2-расм.Бадиий адабиётлар устида мунозараларни ташкил этишда ўқитувчининг вазифалари. Мунозара жараёнида ҳакам бўлмаслик. Мунозарали(фикрлашга ундайдиган) адабиётларни кўрсата билиш. Фикрлашга ундайдиган вазиятни яратиш. Мунозара иштирокчиларини рағбатлантириб бориши. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling