2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

ПЕДАГОГИКА
да бўлажак мутахассисларни тайёрлашнинг 
асосий мақсади бўлиб, уларда умумкасбий, 
касбий, касбий-амалий ва умуммаданий 
компетенцияларни шакллантириш ҳисоб- 
ланади. Шунинг учун сўнгги вақтларда 
бўлажак мутахассисларда ахборот техно-
логиялари даври талабларига мос ҳолда 
компетентлиликнинг у ёки бу компонентла-
рини ҳосил қилиш ва шу йўл билан бўлажак 
мутахассиснинг касбий фаолият соҳасига 
тўла тайёрлигини таъминлаш муҳим ма-
сала ҳисобланади [3]. Бўлажак ўқитувчи-
нинг касбий фаолият соҳаси турлари ичида 
унинг педагогик, лойиҳавий, тадқиқотчилик 
ва маданий-маърифий фаолиятига урғу бе-
рилади. Булар ичида биз кўриб чиқаётган 
масала доирасида ўқитувчининг лойиҳавий 
фаолияти компонентлари муҳим бўлиб са-
налади. Ўқитувчининг лойиҳавий фаолияти 
(шу жумладан, ЭТРларни лойиҳалаш жа-
раёни ҳам) тизимли-фаолиятли ёндашувни 
кўзда тутиб, у қуйидаги босқичлардан ибо-
рат бўлади:
- режалаштирилаётган таълим нати-
жаларини белгилаш ва таҳлил қилиш;
- талаб этиладиган ўқув фаолияти тур-
ларини белгилаш;
- ўқув вазиятлари ва ўқув вазифалари-
ни лойиҳалаштириш;
- талаб этиладиган ўқув фаолиятини 
амалга ошириш учун ўқитиш воситаларини 
танлаб олиш.
Малака ошириш ва қўшимча таълим 
олиш жараёни қуйидаги бир қатор ўзига 
хосликлар билан ажралиб туради:
- ўқув жараёнида ахборот технологи-
яларини, жумладан, ЭТРларни қўллаш бў- 
йича ўқитувчиларнинг малакасини ошириш 
таълим тизими ходимлари малакасини оши-
риш ва қайта тайёрлаш марказлари (инсти-
тутлари) негизида амалга оширилиб, улар 
етарлича ахборот-коммуникацион восита-
ларга ва имкониятларга, педагогик ва тех-
ник йўналишларга эга бўлганлиги учун қай-
та тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини 
самарали амалга ошириш имкониятларига 
эгадир;
- таълим жараёнида ахборот техноло-
гияларини жорий қилиш соҳасида ўқитув-
чиларнинг малакасини ошириш ва уларни 
қайта тайёрлашда ҳар бир минтақа ўз им-
кониятларидан келиб чиққан ҳолда ўз ҳуду-
дидаги таълим тизимини ахборотлаштириш 
бўйича ўз концепцияларини ва дастурлари-
ни ишлаб чиқа олади;
- ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини оширишда тармоқ-
ли ахборот технологиялари ва ЭТРлардан 
фойдаланиш соҳасида чуқурлаштирилган 
ва таянч компьютер тайёргарлиги амалга 
оширилади, буларда конкрет ўқув фанлари-
ни ўқитиш жараёнида ахборот технология-
ларини қўллашнинг ўзига хосликлари тўла 
ҳисобга олиниши имкониятлари мавжуддир. 
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳол-
да, ЭТРларни ишлаб чиқиш, уларнинг сифа-
тини баҳолаш ва ўқув жараёнида улардан 
фойдаланишга ўқитувчиларни тайёрлаш-
нинг методик тизими қуйидаги талаблар-
ни қондириши лозим эканлигини кўрсатиб 
ўтиш зарур бўлади:
- ўқув жараёнида ЭТРларни ишлаб 
чиқиш ва жорий қилиш соҳасида ўқитувчи-
ларни тайёрлаш тизими мазмунан тўлдири-
лиши замонавий таълим мақсадларига мос 
келиши керак;
- таълим мақсадларидан келиб чиққан 
ҳолда ўқитувчиларни таълим жараёнида 
ЭТРларни лойиҳалаш ва уларни қўллаш-
нинг назарий асосларининг эгалланиши би-
лан биргаликда тайёрлашнинг методик маз-
мунини тўлдириб чиқиш;
- ЭТРларни қўллашга ўқитувчиларни 
тайёрлаш тизими мослашувчанлик ва ди-
намиклик хусусиятига эга бўлиши ва касбий 
тайёргарлик йўналишларини ҳисобга оли-
ши лозим;
- ЭТРларни ишлаб чиқиш, уларни қўл-
лаш ва баҳолашдан иборат учта устивор 
компонентлар қаторига яна битта тўртинчи 
устивор компонент – ЭТРни ишлаб чиқиш-
га педагогик асосланган техник вазифанинг 
лойиҳалаштирилиши қўшилиши зарур;
- ЭТРларни қўллашга ўқитувчиларни 
тайёрлаш тизимининг мазмуни фундамен-
тал асосга эга бўлиш керак;
- ЭТРларни таълим жараёнида қўл-
лашнинг анъанавий методларини кўрсатиш-
дан ўқувчиларнинг мустақил фаолиятига 
ўтиш жараёнини таъминлашга ўқитувчилар-


12
Kasb-hunar ta’limi №1, 2021

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling