2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

умуммаданий, шахсий, умум-
касбий ва касбий компетенциялар (1-расм).
1-расм. Профессионал таълимда компетенциялар
таснифланиши пирамидаси
4


Умуммаданий компетенциялар (УМК) 
деганда ватанга садоқатли, инсонларга 
меҳр-оқибатли ҳамда умуминсоний ва мил-
лий қадриятларга эътиқодли бўлиш, бади-
ий ва санъат асарларини тушуниш, ораста
кийиниш, маданий қоидаларга ва соғлом тур-
муш тарзига амал қилиш лаёқатлари тушуни-
лади. Бунда асосан инсоният (humanity) та-
лаб ва эҳтиёжлари устувор саналади.
Шахсий компетенциялар (ШК) эса 
диққат марказида шахс (human) аслияти ва 
характерида табиатан мавжуд бўлган шахсий 
сифат ва фазилатлари мажмуи, унинг хулқ 
атвори, ўзини тутиши, ташқи муҳит билан 
ижтимоий алоқалар ва муайян психологик му-
носабатлар таъсири остида шаклланган ички 
ресурс- лари, бошқалар билан уйғун ва сама-
рали фаолият олиб бориш учун имкон берув-
чи туғма ёки орттирилган кўникма, қобилият 
ва малакалар мажмуидир.
Умумкасбий компетенциялар (УКК) 
– турли касбий фаолият соҳалари (sectors) 
учун умумийликка эга ўзгармас бўлган касбий 
қобилиятлар, билим, кўникма ва малакалар 
мажмуини ўзлаштириш асосида умумкасбий 
мобилликни акс эттиради. 
Касбий компетенциялар (КК) меҳнат 
бозорида иш ўринлари (jobs) меҳнат функ-
цияларидан келиб чиқиб муайян ёки айнан 
бир тоифадаги касбий фаолиятга хос бўлган 
касбий қобилиятлар, билим, кўникма ва ма-
лакалар манипуляцияси асосида дивиденд 
олишга эришилганликни акс эттиради. 
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб 
чиқиб, профессионал ва касбга ўргатиш ти-
зимида компетенциявий ёндашувни қўллаш 
амалиёти таълим олувчиларнинг ўзлаштир-
ган билим, кўникма ва малакалари компенци-
ялар туркумини шакллантириш, трансформа-
ция қилиш ижтимоий ва иқтисодий дивиденд 
олишга хизмат қилади. 
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, янги 
профессионал таълим ва касбга ўргатиш 
тизимига қўйилган мақсад ва вазифаларни 
амалга ошириш учун профессионал таълим 
муассасаларида илмий-методик, ахборот-ме-
тодик базасини шакллантириш, педагог кадр-
лар ва ишлаб чиқариш таълим усталарини 
тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини оши-
риш ва энг муҳими, уларда янгича фикрлашни 
шакллантириш керак бўлади. Бунинг учун, пе-
дагог-ўқитувчилар профессионал таълимда 
компетенциявий ёндашувни жорий қилиш 
технологияларини ўзлаштириши ва компе-
тенциялар туркумини шакллантириш методи-
каларини эгаллаши, яъни компетенцияларга 
йўналтирилган назарий машғулотлар, амалий 
топшириқлар ва тестлар тизими, таълим на-
тижаларини баҳолаш ва мониторинг қилиш 
механизмларини мустақил равишда ишлаб 
чиқиш ҳамда амалиёт жараёнида қўллай оли-
ши муҳим ҳисобланади.

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling