2021 муҳандислик фаолиятини моделлаштиришнинг
Oriental Renaissance: Innovative
Download 422.12 Kb. Pdf ko'rish
|
mu-andislik-faoliyatini-modellashtirishning-ozirgi-olatini-ta-liliy-zhi-atlari
Oriental Renaissance: Innovative,
educational, natural and social sciences VOLUME 1 | ISSUE 6 ISSN 2181-1784 Scientific Journal Impact Factor SJIF 2021: 5.423 321 w www.oriens.uz July 2021 вазифаларини тушуниш нуқтаи назаридан уларнинг моҳияти, имкониятлари ва чегараларини кенгайтиришни ўз ичига олади. Иқтисодиёт ривожланиб бораётган жаҳон ҳамжамиятида, ижтимоий- иқтисодий омилларни ҳисобга олувчи, маркетингни яхши тушунадиган, маҳсулотларни сотувга йўналтира оладиган ҳамда истеъмолчилар психологиясини яхши биладиган муҳандисга бўлган талаб юқоридир [2]. Шу сабабли, ҳозирги замонда муҳандислик фаолиятига тайёрлик, табиий- техник муаммоларни ечимини - гуманитар, ижтимоий, табиий ва техника фанлари мажмуасидан фойдаланган ҳолда ҳал қилишга тизимли ёндошиш нуқтаи назаридан кўриб чиқилмоқда. Муҳандислик ихтисослигининг лойиҳа фаолиятини ўрганиш учун унинг олий таълим муассасаларида ўқитиш хусусиятлари, профессионал давлат таълим стандартларига мувофиқ унинг компетенцияларини шакллантириш технологиясини кўриб чиқиш муҳимдир. Касбий стандарт таълим олувчиларда умуммаданий ва профессионал компетенцияларни шакллантирувчи талабларни белгилайди. Хусусан, бўлажак муҳандис кенг интеллектуал-ривожланиш нуқтаи назаридан ўзининг эгаллайдиган мутахассислиги бўйича фаолиятни моделлаштириш асослари ва технологияларини, уни ахборот муҳитида ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ўзлаштириши, умуммаданий компетенцияларни ривожлантиришда: - ахборотлашган жамиятни ривожланишида ахборотнинг моҳияти ва унинг аҳамияти тўғрисидаги тушунчаларни, маълумот олиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатишни ўзлаштириши, фаолиятни моделлаштиришнинг асосий метод, усул ва воситаларидан фойдаланишни ўзлаштириши; - замонавий таълим ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда янги билимларни ўзлаштириш; - фикрлаш маданияти, маълумотни умумлаштириш, таҳлил қилиш, ностандарт вазиятларда ташкилий ва бошқарув ечимларини топиш қобилиятига эга бўлиш; касбий компетенцияларни ривожлантириш соҳасида: ишлаб чиқариш ва технологик фаолиятда - ишлаб чиқариш хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш, уларни технологик жараёнларга тадбиқ этишда моделлаштириш ва техник ҳужжатларни ишлатишга тайёрлик; - ҳисоб-китоб ва фаолиятни моделлаштиришда - режа, дастур, лойиҳалар тузиш учун дастлабки маълумотларни тайёрлаш, замонавий ахборот технологияларидан ишлаб чиқариш мажмуасида бошқарув жараёнларини оптималлаштириш воситаси сифатида фойдаланиш, замонавий логистика |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling