2021 муҳандислик фаолиятини моделлаштиришнинг


Oriental Renaissance: Innovative


Download 422.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana19.04.2023
Hajmi422.12 Kb.
#1365827
TuriАнализ
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mu-andislik-faoliyatini-modellashtirishning-ozirgi-olatini-ta-liliy-zhi-atlari

Oriental Renaissance: Innovative, 
educational, natural and social sciences 
 
VOLUME 1 | ISSUE 6 
ISSN 2181-1784 
Scientific Journal Impact Factor SJIF 2021: 5.423 
322 
w
www.oriens.uz
July 
2021
 
 
тизимлари ва технологияларини жорий этишни моделлаштириш; интермодал ва 
мультимодал тизимларни лойиҳалаш ва шу кабилар; 
- экспериментал тадқиқот фаолиятида – фаолиятни моделлаштириш, 
ахборот хизматлари, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, меҳнат ва ишлаб 
чиқаришни бошқариш бўйича илмий-техник фаолият соҳасидаги ишларни 
бажариш, ахборот, техник маълумотлар, транспорт тизимлари кўрсаткичлари ва 
натижаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш; касбий фаолиятда замонавий ахборот 
ва компьютер технологиялари имкониятларидан фойдаланиш ва шу кабилар [2]. 
Моделлаштириладиган соҳани танлаш – уни амалга ошириш йўллари ва 
методини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш - ҳар доим туб ўзгартириш ҳамда 
жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришлар билан боғлиқдир, 
унинг яратилиш тарихи шундай хулоса қилишимизга имкон беради [5]. 
Моделлаштириш ва лойиҳалаштириш методлари узоқ тарихга эга. 
Хусусан, мазкур методлар ўн тўққизинчи асрнинг иккинчи ярмида Америка 
Қўшма Штатларда пайдо бўлган ва унга америкалик идеалист файласуф Жон 
Дьюи асос солган. Жон Дьюи билимларни ўзлаштиришда табиий ёндашувни 
ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқиб, тақдим этган ғоясига кўра, у болалар 
билимларни ўзлаштиришлари учун уларнинг табиатига мос келадиган 
билимларни тақдим этиш усулларини излади. Бу атроф-муҳит ва уни 
ўзгартиришга қаратилган билимларни инсоннинг адаптив тажрибаси сифатида 
қабул қилишдан бошланди. Жон Дьюининг ғоясига кўра, фаолиятни 
моделлаштириш ёки лойиҳалаштириш методи таълимни ўзгартириш воситаси 
бўлиб хизмат қилади ва у саноат ва тижоратда содир бўлаётган воқеаларга ўхшаб 
ўзгарган ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг маҳсулидир [3]. 
Дьюининг ғояларини америкалик педагог У.Х. Килпатрик ривожлантирди 
[4]. Унинг баъзи ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас, 
хусусан, илгаридан мустақил равишда режалаштирилган, қизиқтирувчи фаолият 
орқали таълим самарадорлигини ошириш ғояси. 
Моделлаштириш методига мурожаат қилиш унинг ижтимоий-иқтисодий 
ўзгаришларга таъсир кўрсатиш қобилияти билан изоҳланади, бу давлатнинг 
ижтимоий ва ишлаб чиқариш ҳаётида таълим тизимининг иштироки орқали 
амалга оширилади [6].
Фаолиятни моделлаштириш методини тадбиқ этишнинг асосий 
натижалари қуйидагилардан: талабаларни мунтазам тарзда ишлашга 
одатлантириш; режалаштиришда барча шароитларни ҳисобга олиш, барча 
қийинчиликларни енгиб ўтиш; иш жараёнида ўзини синаб кўриш ва фаолият ва 
натижаларни коррекциялаб боришдан иборат. Моделлаштириш методининг 
етакчи тамойили “иш фаолияти орқали таълим олиш, ўрганиш”дир.



Download 422.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling