2021 муҳандислик фаолиятини моделлаштиришнинг
Oriental Renaissance: Innovative
Download 422.12 Kb. Pdf ko'rish
|
mu-andislik-faoliyatini-modellashtirishning-ozirgi-olatini-ta-liliy-zhi-atlari
Oriental Renaissance: Innovative,
educational, natural and social sciences VOLUME 1 | ISSUE 6 ISSN 2181-1784 Scientific Journal Impact Factor SJIF 2021: 5.423 320 w www.oriens.uz July 2021 педагогика нуқтаи назаридан (бугунги кунда техник моделлаштиришнинг бой имкониятларини ҳисобга олмасдан) амалга оширилади, деган хулосага келишимиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, таълимни моделлаштириш ўз хос хусусиятларга эга. Бу бошқа ижтимоий амалиёт турлари билан етарлича яқин ўзаро боғланишлар асосида амалга оширилаётган таълим ташаббуслар оқибатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишни назарда тутади. Замонавий олий таълим амалиётида муаммоларини ҳал қилиш зарурати моделлаштириш методини аниқлаштиришни талаб қилади. Ижтимоий- педагогик моделлаштирилиш таълим тизимининг исталган даражасида амалга оширилиши мумкин. Ислоҳотлар даврида мутахассиснинг ижтимоий амалиётнинг турли шаклларини моделлаштира олиш қобилияти биринчи ўринга чиқади. Айнан шу қобилият инсонни ижтимоий амалиёт ва фаолият субъекти сифатида тавсифлайди. Бундан ташқари, моделлаштира олиш фаолияти инсонга ижтимоий воқеликга таъсир ўтказишга имкон беради ва профессионал амалиётни ташкил қилиш жараёнида мутахассиснинг ўз-ўзини шакллантириш омилига айланади. Замонавий тадқиқотчилар таълим тизимини ўзгартириш, таълим олувчиларнинг шахсий фазилатларини ривожлантириш ва таълим натижалари сифатида компетенцияларни шакллантириш учун моделлаштиришнинг потенциалини тушунадилар ва ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишади. Моделлаштириш фаолияти таълим тизимини ривожлантириш учун шароит яратади. Ижтимоий-иқтисодий инновациялар шароитида моделлаштириш маълум бир фаолият тизимининг сифатини оширишга мўлжалланган янги маҳсулотларни яратиш жараёни, инновация ҳаётининг маданий шакли сифатида қаралади. Бўлжак муҳандислар учун моделлаштириш методини ўзлаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидлашимиз лозим. Замонавий жамиятда муҳандислик-конструкторлик фаолиятининг роли тобора ўсиб бормоқда, бу эса сўнгги илмий ютуқлардан амалиётда фойдаланишга имкон беради ва уларни илмий-амалий тадқиқотларда тадбиқ этиш самарадорлигини оширади. Бугунги кунда техника олий ўқув юртлари ишлаб чиқаришнинг турли соҳалари учун турли хил ихтисосликлар бўйича муҳандисларни тайёлаб чиқармоқда. Замонавий муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш - муҳандислик фаолиятини, унинг тенденциялари, мақсад ва |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling