2022 №1 682 саҳналаштириш фаолияти орқали мактабгача


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana13.11.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1771067
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
sa-nalashtirish-faoliyati-or-ali-maktabgacha-talim-yoshidagi-bolalarning-faol-nut-ini-rivozhlantirish

2022 
№ 1
687 
ўзлаштиришни бошлайдилар. Уларда турли образларни яратишга бўлган 
қизиқиш юқорида айтиб ўтганларимизга қўшимча равишда уларда 
қуйидагиларни ривожлантиради ва шакллантиради: 
₋ нутқ ва нутқий мулоқотга бўлган эҳтиёж ва санъат соҳасига доир 
қобилиятлари аниқланади ва шакллантирилади; 
₋ эртак, ҳикоя ва умуман бадиий адабиётни англаш, уларни қайта ҳикоя 
қилиб беришни ўрганади бадиий образларни салбий-ижобий категорияларга 
ажратади ва шу орқали уларда нутқ ва этик маданият ривожланади
₋ бола нутқ техникасини эгаллашга тайёрланади; 
₋ бола эртакларнинг саҳнадаги намойишини кўриш орқали нутқ 
фаолиятини ички ва ташқи ҳамда монологик ва диалогик нутқ 
элементларини эгаллашни ўрганади; 
₋ табиатни, атроф-оламни сўз орқали тасаввур қилишни, тушунишни 
кузатишни, уни асраб-авайлашни ардоқлашни, унга нисбатан тўғри 
муносабатда бўлишни ўрганади; 
₋ саҳнада рол ижро этиш жараёнида жамоа бўлиб меҳнат қилиш, ишни 
режалаштира олиш, ўртоқларини эшита олиш ва ўзаро фикр-мулоҳаза 
алмашиш, ўзгалар нутқини тушуниш малакалари шаклланади; 
₋ халқимизнинг бой маданий-маънавий мероси ҳақида тушунча ва 
тасаввурга эга бўлади ва уларни ўз нутқларида ифодалашга ўрганади. 
Саҳнада образ ифодалаш қобилияти инсоннинг табиий ва ижтимоий 
дунёни воқеликнинг объектив қонунлари асосида ўз мақсади ва 
эҳтиёжларига мувофиқ ўзгартирадиган фаолиятидир. Ижод маҳсули бу инсон 
онгининг фаол маҳсулидир."Мактабгача таълим концепцияси"нинг асосий 
мазмунида болаларнинг индивидуал хусусиятлари ва истеъдодини 
ривожлантириш вазифаси белгилаб берилган. Ҳозирги олиб борилаётган 
тадқиқотлар ва амалий ишлар мактабгача ёшдаги болаларда фаол нутқ 
тарбияси ва мулоқотга кириша олиш ижодий фаолият кўрсата олишини 
исботлади. Албатта, болалар ижодкорлиги ўзига хос хусусиятларга эга 


ISSN: 2181-3337
SCIENCE AND INNOVATION 
INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling