2022 йил 2-ярим йилда ўтилган мавзулар бўйича ”маърифат дарси”дан саволлар
-мавзу. УЧИНЧИ РЕНЕСАНС АРАФАСИДА ИЧКИ ИШЛАР
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Savollar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 43-мавзу. САМАРҚАНД – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРИЗМ МАРКАЗИ
42-мавзу. УЧИНЧИ РЕНЕСАНС АРАФАСИДА ИЧКИ ИШЛАР
ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРИ 1.Янги Ўзбекистондаги юз бераётган ижтимоий-сиёсий, маънавий- маърифий ўзгаришлар қандай инсонларга эҳтиёжни келтириб чиқармоқда? 2. Шарқ Ренессансини қайси аждодларимиз бошлаб беришган? 3.Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Бугунги кунда кўп миллатли халқимиз Ватанимиз тараққиёти учун, Ўзбекистоннинг янги Уйғониш даврини яратиш йўлида белини маҳкам боғлаб, фидокорона меҳнат қилмоқда. Бу йўлда улкан орзу-умидлар, катта режалар билан сафимизга қўшилаётган ёшларимиз – .....”. Жумлани давом эттиринг. 4.Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасидаги саъй-ҳаркатларнинг локомотиви сифатида қандай омилларни кўрсатиш мумкин? 5. Бугунги куна Ички ишлар вазирлиги тизимида қандай кадрларни тайёрлаш устуворлик касб этмоқда? 6. Юқори касбий ва билим кўникмаларига эга, интелектуал салоҳиятли ва жисмонан етук кадрларни тайёрлаш учун ИИВ тизимида қандай ўқув муассасалари фаолият кўрсатмоқда? 7. Учинчи Ренесанс арафасида ички ишлар органлари ходимларининг долзарб вазифалари нималардан иборат? 43-мавзу. САМАРҚАНД – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРИЗМ МАРКАЗИ 1. 2022 йилда “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази қайси шаҳарда очилди? 2. Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасининг майдони қанча? 3. Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуаси йилига қанча сайёҳга хизмат қилади? 4. Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида нечта давлатдан талабалар таҳсил олади? 5. Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети кутубхонасидаги нодир адабиётлар ва қўлёзма асарларнинг сони қанча? 6. 2022 йилнинг 19 сентябрь куни Президентимиз раислигида мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора- тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Самарқандга сайёҳлар оқимини ошириш бўйича қайси вазирликка вазифалар қўйилди? 7. Сайёҳларга виза бериш либераллаштирилиши, аэропортларда “яшил йўлак”лар ташкил этилиши, меҳмонларни электрон рўйхатдан ўтказилиши, валюта айирбошлашга чекловлар бекор қилиниши, туристик корхоналар учун ижтимоий солиқ ва айланма солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгила-ниши, ер ҳамда мол-мулк солиғи 90 фоизга камайтирилиши натижасида Самарқандга келаётган хорижий туристлар неча баробар кўпайди? 8. Бутунжаҳон туризм ташкилотининг туризм соҳасида энг тез ўсаётган мамлакатлар рўйхати бўйича Ўзбекистон нечанчи ўринга муносиб кўрилди? 10. Хавфсиз мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринни эгаллади? 11. Ўзбекистонда 7,3 мингдан зиёд қандай объектлари мавжуд? 12. 2022 йилнинг 26 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида туризм ва унга турдош соҳаларда нечта янги иш ўринлари яратиш вазифаси қўйилди? 13. Қадимий эллин маданияти ёдгорлиги – Узундара қалъаси юртимизнинг қайси ҳудудида жойлашган? Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling