7.2.2. Ахборот алмашиш ва фойдаланиш имконияти.
Университет Ахборот-ресурс марказида университет талабалари масофадан туриб ҳам фойдаланишлари мумкин бўлган электрон маълумотлар базаси яратилган. 2022-йил ҳолатига кўра университет АРМ умумий фонди 105897 нусха, 127384 номдаги электрон адабиётларидан иборат. Тўлиқ матнли адабиётлар эса 65914 тани ташкил этади, шундан ўқув адабиёти 32656, бадиий адабиёт 14701, илмий ва илмий-оммабоп адабиётлар 11005, бошқа адабиётлар 7642 тани ташкил этади.
Талабаларни компютер ва техник воситалар билан таъминлаш мақсадида талабалар турар жойларига интернет тармоғига уланган 46 та компютер ўрнатилди. Шунингдек, талабалар турар жойида мобил телефондан фойдаланишлари учун 87 дона Wи-Фи тизими ўрнатилди.
7.3. МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАР
Стандарт
Университет олий таълим фаолиятини амалга ошириш ва янада ривожлантириш учун етарли ва барқарор молиявий ресурслар билан таъминлаши шарт.
|
Мезонлар
1. Университет олий таълим фаолиятини амалга ошириш ва янада ривожлантириш учун етарли ва барқарор молиявий ресурслар билан таъминлайди;
2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий ва инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун молиявий ресурслар даражаси.
|
7.3.1. Олий таълим фаолиятини амалга ошириш ва янада ривожлантириш учун етарли ва барқарор молиявий ресурслар билан таъминлаш.
2022-йилгача молиявий ресурсларни режалаштириш ва улардан фойдаланиш марказий аппарат, яъни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги даражасида амалга оширилди. Университет талабаларни ўқишга қабул қилиш учун ажратилган квоталар ва давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, шунингдек, шартнома бўйича тўловлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда молиявий ресурсларни режалаштиради. Тошкент давлат техника университетининг молиялаштириш манбалари:
1. Давлат бюджети маблағлари;
2. Шартнома бўйича пуллик ўқитишдан тушган маблағлар;
3. Қўшма таълим дастурлари маблағлари;
4. Шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар;
5. Илмий лойиҳалар учун ажратилган маблағлар; (Молиявий ресурслар қуйидаги харажатлар моддалари бўйича тақсимланади: 1. Университет ходимларига иш ҳақи ва стипендиялар 2. Капитал қўйилмалар, 3. Бошқа харажатлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |