2022 университетнинг
-расм. Университетда 2017-2021 йиллар давомида чоп этилган илмий ишлар
Download 1.36 Mb.
|
Ўз ўзини бахолаш ТДТУ кирилча
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.2-расм. Университетда 2017-2021 йиллар давомида чоп этилган нашрлар ва патентлар
5.1-расм. Университетда 2017-2021 йиллар давомида чоп этилган илмий ишлар
Шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари томонидан илмий тадқиқот натижалари асосида сўнги 5 йилда 213 та монография, 115 та патент (Илова 5.2д.), 352 та муаллифлик гувохномалари (Илова 5.2е.), 221 та дарсликлар ва 401 та ўқув қўлланмалар чоп эттирилган ва уларнинг салмоғи йиллар давомида ўсиб келмоқда (5.2-расм).
5.2-расм. Университетда 2017-2021 йиллар давомида чоп этилган нашрлар ва патентлар Шунинг билан бир қаторда университетда 8 та илмий-техник ва амалий журналлар ҳамда 1 та газета нашр этилади: - Техника фанлари ва инновация; - энергия ва ресурс тежаш муаммолари; - Кимёвий технология. Назорат ва бошқарув; - Композицион материаллар; - Кончилик машиналари ва технологиялари; - Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар; - Техника юлдузлари; - Ёш техника юлдузлари; - Техника маскани (Газета). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш” ПФ-5687-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда университетда чоп этилган “ТошДТУ Хабарлари” (Вестник ТашДТУ) журналини нуфузли “Сcопус” тизимига кирувчи журналлар қаторига киритиш ишлари олиб борилиши сабабли янги “Техника фанлари ва инновация” русча “Технические науки и инновация” инглизча “Течниcал сcиенcе анд инноватион” номига ўзгартириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ахборот ва коммуникациялар агентлигидан 31.05.2019 йил № 02-0016 рақам билан Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган. Ушбу журналлардан, «Кимёвий технология. Назорат ва бошқарув” ва «Техника фанлари ва инновация:» илмий-техник журналлари нуфузли “Сcопус” тизимига киритиш ишлари олиб борилмоқда. Сунгги 5 йилда диссертация ҳимоялари бўйича юқори курсаткичларга эришилди ва университет илмий салоҳияти сезиларли даражада кўтарилди. 2017-2021 йиллар оралиғида университетда фаолият олиб бораётган 5 та илмий кенгашлардаги 39 та ихтисослик (Илова 5.1а.) бўйича жами 222 нафар (Илова 5 16.) докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди (5.3-расм). Докторлик (ДСc ва ПҳД) химояларига мос равишда 2021 (40.19%) йилда илмий салоҳият 2017 (37 %) йилга нисбатан ўртача 3.19.0 % га кўтарилди (2-расм). Бунда сўнги 5 йил давомида фан докторлари ва фан номзодлари салмоғи сезиларли даражада ошишига эришилди. Университент тамонидан ишлаб чиқилган стратегик харакат дастурига кўра 2022 йилда бу кўрсаткич 50 % ни 2025 йилда эса 75% ни ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, университетнинг ташкилий тузилмаси томонидан илмий лойиҳаларда иштирок этиш, илмий лойиҳа хужжатларини тайёрлаш ва илмий мақолаларни ёзиш бўйича трейнинглар ҳамда семинарлар ташкил этиб борилади. Университетнинг ташкилий тузилмасидаги кафедраларнинг лойиҳалар устида хамкорликда ишлаши учун кафедралараро лабораториялар ташкил этилган бўлиб, энергетика, нефт-газ, машинасозлик, геология, экология, металлургия, биотехнология, кимё саноатининг турли соҳаларига доир муамоларни мажмуали ўрганиш устида илмий изланишлар олиб борилади.
Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling