1. Миллий маданий марказлар қошидаги 25 та фольклор ансамблининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни саҳна либослари, чолғу асбоблари, замонавий овоз кучайтириш ва ёритиш ускуналари ҳамда автобус билан таъминлаш.
2. Фольклор жамоаларига репетиция ва концерт томошаларини ўтказишлари учун маданият марказларидан бепул фойдаланиш шароитини яратиш.
3. Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг катта зали базасида “Дўстлик” концерт залини ташкил этиш, капитал таъмирлаш ҳамда замон талабига мос равишда жиҳозлаш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2023 йил июнь
|
Ҳисоб-китобларга кўра
Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси М. Камилов
|
Маданият ва туризм вазирлиги О.Назарбеков,
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Р.Курбанов,
Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев
|
75-мақсад: Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларини ривожлантириш,
аҳолининг бадиий-эстетик дидини юксалтириш
|
|
Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини халқаро даражада оммалаштириш.
|
1. Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳузурида тасвирий ва амалий санъат асарлари савдосига ихтисослашган “Тошкент аукцион уйи” фаолиятини йўлга қўйиш.
2. Хориждаги нуфузли аукцион уйлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва халқаро арт ярмаркаларини ташкил этиш.
3. Тасвирий ва амалий санъат асарлари каталогларини чоп этиш.
4. Бадиий таълим билан арт индустрия ўртасида ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш.
5. Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини хорижда тарғиб этиш.
|
Амалий
чора-тадбирлар
|
2023 йил
май
|
Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
|