2023 йилдаги эътирозларга 10 та жавоб исламбек Ибрагимов


 «КЎПЛАР ШУНДАЙ ДЕЙДИ» ТЕХНИКАСИ


Download 315.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana26.01.2023
Hajmi315.04 Kb.
#1124946
1   2   3   4   5
Bog'liq
PDF‑документ

4. «КЎПЛАР ШУНДАЙ ДЕЙДИ» ТЕХНИКАСИ 
— Қиммат. 
— Ўзи бошида кўплар шундай дейди, кейин эса келиб маҳсулотимиздан бир ёки иккита 
эмас, бир нечта сотиб олишади. Ўлчамингиз қандай? 
— Етказиб берувчимиз бор/биз бошқа фирма билан ишлаймиз. 
— Бу гапни жуда кўп айтишган. Шу билан суҳбат ҳам тугарди. Биз таклиф этаётган 
аналогларни ишлатиб кўрганлар эса биз билан узоқ муддатга икки тарафлама самарали 
ҳамкорлик ўрнатишади. Биласизми нима учун? 
— Маҳсулотингизнинг сифати унчалик ҳам эмас. 
— Фойдаланиб кўрмасдан туриб аввалига кўплар шундай дейишади, лекин хариддан сўнг 
улардан фақат ижобий фикрлар эшитамиз. Биласизми нима учун? 
— Пул йўқ. 
— Кўпинча шунақа дейишади. Лекин ўйлаб кўрадиган бўлсак, даромад топиш учун ишни 
аввало сифатли материал билан бошлаган афзал. Ҳа, айтганча, агар сиз ҳажмга (объём) 
ишласангиз, бизда бўлиб-бўлиб тўлашнинг оқилона вариантлари бор. {Мижоз исми}, сизга 
маҳсулотнинг айнан қайси тури ҳақида маълумот берай? 
5. «БАЪЗИ МИЖОЗЛАР ШУНДАЙ ДЕЙИШАДИ» ТЕХНИКАСИ 
— Бизга ҳеч нарса керак эмас. 
— Баъзи мижозлар одатда шундай дейишади: 
жуда банд эканликларидан
• бу маҳсулот/хизматга аввал ишлари тушмагани учун; 
• хариддан маъно кўрмаётганлари учун. Банд бўлсангиз сизга кейинроқ кўнғироқ қилиб 
юборайми?


— Қиммат. 
— Сиз ҳақсиз, баъзи мижозлар сифат борасида тўлиқ маълумотга эга бўлмаганлари 
учун ҳамда бу нархнинг ичида нималар ўтирганлигини билмаганликлари учун ҳам шундай 
дейдилар. Келинг, буларни сизга ҳозир тушунтириб берсам? 
— Биз бошқалар билан ишлаймиз. 
— Бизнинг баъзи янги мижозларимиз одатда шундай дейдилар, лекин 
маҳсулотимиздан бир марта ишлатиб кўргач фикрлари тубдан ўзгаради. Келинг, сиз билан 
учрашув белгиласак, барчасини ўз кўлингиз билан текшириб кўрардингиз? 
— Биз бошқалар билан ишлаймиз. 
— Бир хиллар шунақа дейишади. Бизда шароитлар яхшироқ эканлигини тушунгач, бу 
борада бизнинг компаниямиз билан музокара олиб борадилар, ўзгалар тақдим этаётган 
шароитлар билан таққослайдилар. Чунки рақобат соғлом бўлиши керак, тўғрими? 

Download 315.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling