204 -gurux talabasi Primqulova Munisaning “Falsafa” fanidan oraliq nazorat ishi Toshkent-2022 y


Download 30.3 Kb.
bet3/5
Sana28.12.2022
Hajmi30.3 Kb.
#1021809
1   2   3   4   5
Bog'liq
Topshiriqlar

3 – топшириқ.
Қуйидаги таянч ибораларни бир-бирига боғлаш асосида маълум бир мавзу юзасидан ўз билимингизни намоён этинг.
Тарбия, таълим, миллий қадрият, эътиқод, хатти-харакат, эстетик тарбия, эстетик эхтиёж, шахс, эстетик муносабат, бадиий тарбия, диний тарбия, ахлоқий тарбия, сиёсий тарбия, хуқуқий тарбия, жисмоний тарбия, Қоявий тарбия.


ТАРБИЯ — шахсда муайян жисмоний, руҳий, ахлоқий, маънавий сифатларни шакллантиришга каратилган амалий педагогик жараён; инсоннинг жамиятда яшаши учун зарур бўлган хусусиятларга эга бўлишини таъминлаш йўлида кўриладиган чортадбирлар йигиндиси. Тарбия инсоннинг инсонлигини таъминлайдиган энг қад. ва абадий қадриятдир. Тарбия сиз алоҳида одам ҳам, кишилик жамияти ҳам мавжуд бўла олмайди. Чунки одам ва жамиятнинг мавжудлигини таъминлайдиган қадриятлар Тарбия туфайлигина бир авлоддан бошқасига ўтади.


ТАЪЛИМ — билим бериш, малака ва кўникмалар ҳосил қилиш жараёни, кишини ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси. Таълим жараёнида маълумот олинади ва тарбия амалга оширилади. Таълим тор маънода ўқитиш тушунчасини англатади. Лекин у фақат турли типдаги ўқув юртларида ўқитиш жараёнини эмас, оила, ишлаб чиқариш. ва бошқа соҳаларда маълумот бериш жараёнини ҳам билдиради.

Миллий қадриятлар маҳаллий ва диний қадриятларга, умуминсоний қадриятлар эса кўплаб миллий қадриятларга таяниб шаклланади ва асрлар оша такомиллашиб бораверади. Аммо бугунги тезкор глобаллашув шароитида ҳам ўз миллий моддий ва маънавий бойликларини асраб-авайлаётган, бойитиб ривожлантираётган ҳар қандай миллат ўзига хос анъаналари, урф-одатлари ва ўлмас қадриятлари билан бошқа миллатлардан ажралиб туради.


Эътиқод” сўзи арабча сўз бўлиб, у араб тилидаги “ақада” феъли асосида юзага келиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. 
Киши одатда бирор нарсага эътиқод қилиши учун унинг моҳиятини аъло даражада билиши керак. Акс ҳолда, эътиқод борасида чалкашлик ва хатоликлар келиб чиқиши табиий. Бунинг учун маърифат зарур. У онгимизда мустаҳкам қарор топсагина, эътиқодимиз мусаффо бўлади. Демак, эътиқод илмга асосланган бўлиши лозим. Аслини олганда, барча нарсанинг туб мағзини англашда илму маърифатга муҳтожлигимиз кундан-кун сезилиб туради.
Эътиқод софлиги ҳар бир мусулмон учун ўта муҳимдир. Чунки эътиқодсиз амалларнинг заррача фойдаси йўқ.


ЭСТЕТИКА (юн. — ҳис қилувчи, ҳиссий тарбияга доир) — инсон билан дунё ўртасидаги қадрият муносабатининг ўзига хос томонларини ва кишиларнинг бадиий фаолияти соҳасини ўрганувчи фалсафий фан. «Эстетика» терминини немис файласуфи А. Баумгартен (1714—62) илмий муомалага киритган. Эстетиканинг синоними сифатида гўзаллик фалсафаси, санъат фалсафаси, бадиий ижод фалсафаси иборалари қўлланиб келинган. Кейинги пайтларда нафоеатшунослик ёки нафосат фалсафаси атамалари ҳам Эстетикани англатадиган бўлди. Эстетика ўз ичига санъат Эстетикаситабиат Э. си, техника Э. си, дизайн, спорт Э. си, турмуш Эстетикаси, атроф муҳитни гўзаллаштириш ва бошқалар соҳаларни қамраб олади.


ШАХС — алоҳида индивид, моҳиятан яхлит ижтимоийахлоқий олам. У ўзида инсон моҳиятини, унинг мавжудот сифатидаги қадриятини мужассам этади. Шахс ижтимоийгуманитар фанларда ўз йўналиши, тадқиқот объекти ва мақсади нуқтаи назаридан турлича талқин этилади. У ўта мураккаб, зиддиятли, қарамақарши, ўзини ўзи инкор этадиган мавжудот сифатида, биологик, физиологик, ижтимоий, маънавий, руҳий, ахлоқий ва эстетик ақлидрок, тафаккур объекти сифатида, ҳатто, фалсафий ва мантиқий, яшаш ҳуқуқи ва ҳаёт мантиғи жиҳатидан тадқиқот манбаига айланиши мумкин.



Download 30.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling