21- мавзу. Электромагнит индукция қонунлари. Режа Электромагнит индукция ҳодисаси. Магнит майдон оқими


Download 205.66 Kb.
bet5/8
Sana20.12.2022
Hajmi205.66 Kb.
#1039969
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
21. Электромагнит индукция қонунлари

Магнит майдон энергияси. Энергияни сақланиш қонунига биноан, ток томонида вужудга келтирилган магнит майдон энергияси, ток манбаи(масалан, гальваник элемент) токни ҳосил қилиш учун сарфлаши керак бўлган энергияга тенг. Занжирни узганимизда бу энергия бошқа турдаги энергияга ўтади. Занжирни улаганимизда эса, ток ортади. Ўтказгичда ток манбаи вужудга келтирган электр майдонига қарама-қарши таъсир этувчи уюрмавий электр майдон пайдо бўлади.
Ток кучи I га тенг бўлиши учун ток манбаи уюрмавий электр майдон кучларига қарши иш бажариши керак. Бу иш, токнинг магнит майдон энергиясини орттиришга сарф бўлади. Занжир узилганда ток йўқолади. Уюрмавий электр майдон мусбат иш бажаради.Ток томонидан жамғарилган энергия сарф бўлади.
Индуктивлиги L бўлган занжирни бир қисмидан ўтаётган ток томонидан вужудга келтирилаётган магнит майдон энергияси:
Wm=L∙I2/2
Қаршилиги R, индуктивлиги L бўлган соленоид ЭЮК ε бўлган ток манбаидан иборат занжирни кўриб чиқайлик.
Аввал соленоид L ни батареяга улаймиз. Занжирда I ток ҳосил бўлиб, соленоид атрофида магнит майдони ҳосил бўлади.

Агар соленоидни батареядан узиб, уни R қаршиликка уласак, ҳосил бўлган занжирда бир қанча вақт давомида камайиб борувчи ток ўтиб туради. Бу токни dt вақтда бажарган иши dA= Ɛ∙I∙dt= - (dФ /dt)∙I∙dt= -I∙dФ
Бунда dФ= L∙dI, у ҳолда dА= - L∙IdI .





Занжирда магнит майдони йўқолаётган вақт давомида бажарилган иш
. Бу иш бажарилганда соленоид билан боғлиқ бўлган магнит майдон йўқолади. Демак, магнит майдон энергиясини ифода билан аниқланиши лозим.
Маълумки соленоиднинг индуктивлиги L= μ0μn2V, соленоид ўзагидаги магнит майдон кучланганлиги H=In, бундан:
Бирлик хажмга мос келувчи магнит майдон энергияси, яъни магнит майдон энергиясининг зичлиги




Download 205.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling