Синусоидал ток.
Синусоидал ток – вақт бўйича синусоидал қонун билан ўзгарувчи ток.
Синусоидал ток электротехникада кўп тарқалган. Бу, синус қонуни бўйича даврий ўзгарувчан ток:
i = Im · sin (ωt + ψ),
бу ерда, i –вақтни ихтиёрий t моментидаги токни қиймати;
Im –синусоидал токни оний қиймати;
ω =2πf =2πf/T, бу ерда, ω – бурчак частотаси; ψ –ўзгарувчан синусоидал токни бошланғич фазаси( t = 0 вақт моментидаги фаза).
Ўзгарувчан синусоидал токнинг энг катта мусбат ёки манфий қиймати амплитуда дейилади. Ўзгарувчан синусоидал токнинг графиги синусоидадан иборат .
Иккита синусоидал ток, фазаси бўйича бир пайтни ўзида максимал ва ноль қийматларга эришса, уларнинг фазалари мос тушади. Фазалари турлича бўлса, токлар, фазалар бўйича силжиган дейилади.
§4. Тебраниш контури. Квазистационар токлар.
Электромагнит тебранишлар — электр занжирда заряд, ток кучи ва кучланганликларни даврий ўзгариши. Тебраниш контури, электромагнит тебранишларни кузатишнинг оддий системаси.
Тебранишлар контури — эркин электромагнит тебранишлар рўй берадиган оддий система.
Идеал тебраниш контури(LC-контур)- электр қаршилиги бўлмаган, сўнмайдиган эркин электр тебранишлар рўй берадиган контур.
Электр тебранишларини кўрганда вақт бўйича ўзгарувчан токлар билан ишлашга тўғри келади.
Ом қонуни ва ундан келиб чиқадиган Кирхгоф қоидалари доимий ток учун ўрнатилган эди. Лекин, улар ўзгариш тезлиги жуда тез бўлмаган ўзгарувчан ток ва кучланишнинг оний кийматлари учун ўринлигича қолади.
Электромагнит қўзғалишлар занжир бўйлаб ёруғлик тезлиги с га тенг бўлган тезликда тарқалади.
Электр занжирнинг узунлиги l бўлсин, у ҳолда, берилган занжирдаги сигнални тарқалиш вақти t=l/c.
Агар t≪T ( T – электр токини тебраниш даври) бўлса, бундай токлар квазистационар дейилади.
Бу шартга биноан, занжирнинг барча қисмида ток кучининг оний қиймати ўзгармас қолади.
Занжир ўлчами тахминан 3 м бўлганда Т=10-8 сек бўлади.
Шундай қилиб, тебраниш даври Т≈ 10-6 сек (бу 106 гц частотага мос келади) бўлгунга қадар бундай занжирдаги токни квазистационар ток деб аташ мумкин. Саноат частотасидаги (ν = 50 гц) ток ~ 100 км узунликдаги занжир учун квазистационардир.
Кейинчалик электр тебранишларини кўраётганда, токларни квазистационар деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |