21- мавзу. Электромагнит индукция қонунлари. Режа Электромагнит индукция ҳодисаси. Магнит майдон оқими
Download 205.66 Kb.
|
21. Электромагнит индукция қонунлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Магнит майдон оқими
- Расм.1. Берк контурдан ўтувчи магнит оқими.
Электромагнит индукция – берк ўтказувчи контурда, уни кесиб ўтувчи магнит оқимини ўзгаришида, токни вужудга келиш ҳодисаси.
Магнит майдон оқими. Электромагнит индукция ҳодисасини миқдорий тавсифлаш учун магнит оқим тушунчасини киритиш зарур. Магнит майдон оқими — берк контур орқали ўтувчи, майдон магнит куч чизиқларининг сонини характерлайдиган катталик. Асосий магнит оқимининг катталиги контур юзасига, оғиш бурчагига ва магнит кучланганлигига боғлиқ. Умумий ҳолда, ихтиёрий юза орқали ўтаётган магнит оқими(ёки, магнит индукция вектор оқими) деб: dΦ = B · dS · cos α (1) катталикка айтилади. Бу ерда, B –магнитной индукция векторининг модули, α – магнит индукция векторини йўналиши билан контур текислигига ўтказилган нормал орасидаги бурчак. Нормал — контур текислигига ўтказилган перпендикуляр. Магнит оқимини СИ системасидаги ўлчов бирлиги- Вебер (Вб). 1 Вб = 1В∙с = кг∙м2∙с−2∙А−1. 1 Вб га тенг бўлган магнит оқимини юзаси 1 м2 ли ясси контурни нормал йўналиши бўйича кесиб ўтувчи, индукцияси 1 Тл га тенг бўлган магнит майдон ҳосил қилади: 1 Вб = 1 Тл · 1 м2. Расм.1. Берк контурдан ўтувчи магнит оқими. n нормал йўналиши ва контурни танланилган мусбат айланиш йўналиши l ўнг парма қоидаси билан аниқланади. Магнит оқим таърифини, биржинсли бўлмаган магнит майдон ҳамда ясси бўлмаган контур ҳолати учун ҳам умумлаштириш қийин эмас. (1) дан келиб чиққан ҳолда, ихтиёрий S сирт орқали магнит оқими, элементар оқимларни йиғиндиси(интеграллаш) орқали аниқланади: Φ =∫dΦ = ∫Bn·dS Ясси сирт орқали бир жинсли магнит майдонни магнит оқими қуйидаги ифодадан аниқланади: Φ = B · S · cos α Магнит индукция векторига перепендикуляр жойлашган ясси сиртни бир жинсли майдони учун магнит оқим: Φ = B · S Магнит индукция векторининг оқими манфий ва мусбат бўлиши мумкин. Бу мусбат йўналишни танланилишига боғлиқ. Берк контурни кесиб ўтувчи магнит майдоннинг ўзгариши иккита сабаб билан бўлиши мумкин: 1.Контурни ёки унинг қисмларини, вақт бўйича доимий бўлган магнит майдонда, силжитиш натижасида магнит оқим ўзгариши. Бу эса, ўтказгичлар ва улар билан биргаликда зарядни эркин ташувчилари магнит майдонда ҳаракат қилганда рўй беради. 2.Қўзғалмас контурда магнит майдонини вақт бўйича ўзгаришида контурни кесиб ўтувчи магнит майдонни ўзгариши. Бу ҳолда ЭЮК вужудга келишини, Лоренц кучининг таъсири билан тушунтириб бўлмайди. Қўзғалмас ўтказгичларни ўраб турувчи магнит майдонда рўй берадиган электромагнит индукция ҳодисалари Фарадей формуласи билан ҳам тавсифланади. Шундай қилиб, ҳаракатланувчи ва қўзғалмас ўтказгичларда индукция ҳодисаси бирдай ўтади, аммо, индукцион токни вужудга келишининг физик сабаблари бу икки ҳолларда турлича бўлади: Ҳаракатланувчи ўтказгичлар ҳолида индукция ЭЮК Лоренц кучи билан шартлашилган; Қўзғалмас ўтказгичларда индукция ЭЮК, магнит майдонни ўзгариши натижасида, эркин зарядларга уюрмавий электр майдонининг таъсири натижасидир. Download 205.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling