21- мавзу. Электромагнит индукция қонунлари. Режа Электромагнит индукция ҳодисаси. Магнит майдон оқими


Download 205.66 Kb.
bet4/8
Sana20.12.2022
Hajmi205.66 Kb.
#1039969
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
21. Электромагнит индукция қонунлари

Ўзиндукция ҳодисаси. Агар ғалтакдан ўзгарувчан ток ўтса, у ҳолда ғалтакни кесиб ўтувчи магнит оқими вақт бўйича ўзгаради ва ғалтакда индукция ЭЮК вужудга келади.
Ўзиндукция – ўтказгичда токни ўзгариши натижасида индукция ЭЮК юзага келиш ҳодисаси.
Ленц қоидасига биноан ток ортганда уюрмавий электр майдон кучланганлиги токка қарши йўналган бўлади, яъни, уюрмавий майдон токни ортишига қаршилик қилади.
Токни камайишида, уюрмавий электр майдон кучланганлиги ва ток бир хил йўналган бўлади, яъни, уюрмавий майдон токни қўллаб-қувватлайди.

Юқорида келтирилган расмда: калит уланганда биринчи чироқ деярли бирданига ёнади, икинчиси эса-сезиларли даражада кечикиш билан ёнади, чунки, иккинчи чироқдаги ўзиндукция ЭЮК катта ва ток кучи ўзини максимал қийматига бирданига эришмайди.

Калит узилганда L ғалтакда ўзиндукция ЭЮК вужудга келади ва камаювчи токни қўллаб туради.
Калитни узиш вақтида гальванометр орқали, узилишгача мавжуд бўлган бошланғич токка қарши йўналган узилиш токи ўтади. Калит узилишидаги ток кучи, бошланғич токка нисбатан катта бўлиши мумкин, яъни, ўзиндукция ЭЮК ток манбаининг ЭЮК дан катта.
Контурнинг индуктивлиги ўзгармас бўлган ҳол учун
Ɛi = dФ/dt = – L∙(dI/dt) (4)
Демак, ўзиндукция э.ю.к. токнинг ўзгариш тезлигига пропорционал.
Контурни индуктивлиги.
Индуктивлик(лотинча inductio- юзага келтириш, қўзғатиш) электр занжирни магнит хусусиятини характерлайдиган физик катталик.
Ўтказувчан контурда оқувчи ток, теварак- атрофда магнит майдонини ҳосил қилади. Контурни кесиб ўтувчи магнит оқим ток кучига тўғри пропорционал:
Ф=LI ,
L - пропорционаллик коэффициенти бўлиб, индукция ёки контурни ўзиндукция коэффициенти дейилади:
L= Ф/I
Контурнинг индуктивлиги, контурнинг шакли ва ўлчамлари ҳамда муҳитнинг магнит сингдирувчанлигига боғлиқ бўлиб, ўтказгичдаги ток кучига боғлиқ эмас. Ғалтак(соленоид)ни индуктивлиги ундаги ўрамлар сонига боғлиқ.
СИ тизимида индуктивлик бирлиги- Генри(Гн). 1Г=1 Вб/А.
Агар ўтказгичдан 1секунд ичида 1Ампер ток кучини текис ўзгаришида 1В ўзиндукция ЭЮК юзага келса, ўтказгичнинг индуктивлиги 1Гн га тенг бўлади.
Ўзароиндукция. Бир-биридан унчалик узоқ жойлашмаган икки контурнинг ўзаро индукцияси деганда, контурлардан бири орқали ўтаётган ток кучининг ўзгариши натижасида, иккинчи контурда индукция электр юритувчи кучининг вужудга келиши тушунилади.

Биринчи контурда оқаётган ток кучининг dI га ўзгарувчи иккинчи контур юзини кесиб ўтаётган магнит оқими dF21=L21dI1 га ўзгаради. Бу эса
ўз навбатида иккинчи контурда
индукция электр юритувчи кучни вужудга келтиради.



Худди шунингдек, иккинчи контурдан оқаётган ток кучини dI2 га ўзгариши туфайли биринчи контур юзини кесиб ўтаётган магнит оқими dF12=L12dI2 га ўзгаради.
Натижада биринчи контурда индукция электр юритувчи кучи вужудга келади.
Бу ифодалардаги L12 ва L21 лар контурларнинг ўзаро индуктивлиги деб аталади. Тажрибаларда ҳам, назарий йўл билан ҳам L12=L21 эканлиги исбот қилинган.

Download 205.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling