21-мавзу. Буюмларни лойиҳалаш, тайёрлаш, ишлатиш ва таъмирлаш босқичларида текширув ўтказиш


Download 68.5 Kb.
Sana29.03.2023
Hajmi68.5 Kb.
#1305627
Bog'liq
21-мавзу


21-мавзу. Буюмларни лойиҳалаш, тайёрлаш, ишлатиш ва таъмирлаш босқичларида текширув ўтказиш

Ҳар қандай бошқарув тизимининг муҳим ташкил қилувчи қисимларидан бири назоратдир. Маҳсулот сифатини бошқариш тизимида – бу стандарт, техник шартларга риоя қилиш, метрологик таъминот ва саноат маҳсулотлари сифатини жорий қилиш устидан давлат назорати ва идоравий назорат. Мамлакатимизда маҳсулот сифатини бошқариш умумий тизимида давлат назорати муҳим ўрин эгаллайди. Давлат назорати - Республикамизнинг бутун ҳудудида, халқ ҳўжалигининг барча соҳаларида давлат номидан Ўзстандарт агентлиги, унинг ҳудудий органлари томонидан танлаб ўтказиладиган назорат. У халқ ҳўжалигининг алоҳида соҳалари, маҳсулотнинг алоҳида турлари билан чегараланмаган, бу эса назоратнинг энг самарали шаклини – маҳсулотни ишлаб чиқарувчи корхоналарда тайёр маҳсулотнинг стандарт талаблари ва техник шартларга мослигини текшириш билан бир қаторда уни тайёрлаш учун қўлланадиган ҳом ашё, материал, бутловчи буюмлар, узел, агрегат ва х.к лар сифатини текширадиган комплексли соҳалараро текширувни қўллашга имкон беради. Турли вазирликлар ишлаб чиқарувчи корхоналарининг кенг доирасини қамраб олувчи комплексли текширув материалларининг таҳлили чиқарилаётган маҳсулот сифати ва топилган камчилик сабаблари ҳақида хулоса чиқаришга имкон беради.


Давназорат органларининг соҳалараро характери ҳар бир даврда эътиборни ҳалқ ҳўжалиги учун муҳим бўлган маҳсулот ёки алоҳида талаб қўйиладиган маҳсулотга қаратиш имконини беради.
Текширувлар юқори малакали мутаҳассислар томонидан нафақат сифатнинг ишончли баҳосини олиш учун, балки маҳсулот сифатини ошириш мақсадида корхона ва юқори ташкилотларга тегишли таъсир кўрсатиш учун зарур бўлган ҳажмда режалаштирилади ва амалга оширилади.
Стандарт, техник шартларга риоя қилиш ва ишлаб чиқаришни метрологик таъминлашни жорий қилиш устидан бир вақтдаги назорат ўлчаш маълумотининг сифатини ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига бўлган таъсирини баҳолашга ва нафақат талаб қилинаётган чораларни қўллашга, балки ишлаб чиқариш метрологик таъминоти самарадорлигини ва чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш мақсадида корхоналарга таъсир кўрсатишга имкон беради.
Давназоратнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
стандарт ва техник шартларни ўз вақтида жорий қилиш ва уларга риоя қилишни таъминлаш;
ўлчаш бирлилиги ва талаб қилинаётган аниқликни таъминлаш;
стандарт, техник шартлар ҳамда стандартлаштириш ва метрологик таъминлаш соҳасидаги бошқа қоида талаблари бузилишининг сабаблари, шунингдек сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш сабабларини аниқлаш;
стандарт, техник шартлар ҳамда стандартлаштириш ва метрологик таъминлаш соҳасидаги бошқа қоидалар бузилишини, шунингдек сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқаришни олдини олиш ва йўқотиш, давлат интизомини мустаҳкамлаш ва стандарт, техник шартлар ҳамда стандартлаштириш ва метрологик таъминлаш соҳасидаги бошқа қоидаларнинг жорий қилиниши ва уларга риоя қилиниши учун корхоналар жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;
замонавий халқ хўжалиги талабларига жавоб бермайдиган меъёрий техник ҳужжатларни аниқлаш ва стандарт ҳамда техник шартларнинг илмий техник даражасини ошириш бўйича чоралар кўриш;
саноат маҳсулотини аттестатлаш бўйича ишларнинг тўғри ўтказилишини назорат қилиш;
стандартлаштириш хизматлари ва метрологик хизматлар фаолиятини назорат қилиш;
маҳсулот сифатини бошқариш комплексли тизимлари (МСБ КТ) ни ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва ишлаш ҳолатини текшириш.
Маҳсулот сифатининг шаклланиши учун стандартларни жорий қилиш босқичи жуда муҳимдир. Стандартлаштириш деганда мавжуд ёки бўлажак масалаларга нисбатан умумий ва кўп марта татбиқ этиладиган талабларни белгилаш орқали маълум соҳада энг мақбул даражада тартиблаштиришга йўналтирилган илмий-техникавий фаолият тушунилади. Бу фаолият стандартларни ва техникавий талабларни ишлаб чиқишда, нашр этишда ва татбиқ қилишда намоён бўлади. Стандартлаштиришнинг муҳим натижалари одатда маҳсулот, жараён ва хизматларнинг белгиланган вазифага мос келиши, савдодаги тўсиқларни бартараф қилиш ҳамда илмий-техникавий ҳамкорликка кўмаклашишда намоён бўлади.
Одатда стандартлаштириш объекти сифатида стандартлаштириладиган нарса (маҳсулот, жараён, хизмат) тушунилади.
Шундай қилиб, стандартлаштиришнинг сўнгги мақсади “умумий оптимал тежамкорликка эришиш”дир. Шунинг учун ишлаб чиқилаётган ҳужжатда нафақат қоидалар кўрсатилади, балки уларнинг қўлланиши қатъий белгиланади.
Биронта ҳам стандарт (ёки стандартлар комплекси) таркибида қанчалик муккаммал талаб ва кўрсатгичларга эга бўлишига қарамай, унда белгиланган қоида ва меъёрлар бажарилмагунча, маҳсулот стандарт талабларига мос равишда ишлаб чиқарилмагунча оптимал тежамкорликка эришилмайди. Бундан стандартларни жорий қилиш бўйича ишлар амалда халқ ҳўжалигида стандартлаштириш ишларининг бутун комплекси самарадорлигини белгилаши келиб чиқади.
Давлат стандартларга, шу жумладан истиқболга мўлжалланган, анъанавий технологияларнинг имкониятларидан илдамлашган дастлабки талабларни ўз ичига олган стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғаланган маҳсулотни ишлаб чиқарадиган хўжалик фаолияти субъектлари иқтисодий қўллаб-қувватланиши ва рағбатлантирилишини кафолатлайди.
Махсулот ишлаб чиқаришни амалга ошираётган ва маҳсулотларни стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини олган хўжалик фаолияти субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Стандартлар жорий қилинишини режалаштириш ва уларни жорий қилиш тўғрисида давлат статистик ҳисобот тизимини ўрнатиш бу ишнинг зарур бўлган ташкилий асосларини таъминлади ва унинг ҳолати устидан вазирлик, идора, корхона ва ташкилотлар жавобгарлигини оширди.


O‘z DSt 1.0-1998 "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар" бўйича стандартлаштиришнинг моҳияти, мақсад ва вазифаларини белгилаб, мазкур стандарт стандартлаштиришнинг асосий вазифа ва мақадини, стандартлаштириш ишларининг ташкил этилиши ва асосий қонун-қоидаларини, меъёрий ҳужжатларнинг тоифасини, стандартлар турларини, халқаро ҳамкорлик бўйича асосий қоидаларни, стандартлар ва техникавий шартларнинг қўлланишини, стандартларга ва ўлчаш воситаларига нисбатан давлат назоратини белгилайди.
ДСТ Ўзбекистон республикаси стандартлаштириш тизимининг умумий ташкилий-техник қоидаларни ўрнатади.

Ишлаб чиқаришни янги маҳсулот чиқарилишини ўзлаштиришга тайёрлаш ягона режасини ташкил қилиш ишлар ўтказилишининг асосларидан бири ҳисобланади. Давлат станадартларини ҳалқ ҳўжалигига ўз вақтида жорий қилиниши учун уларнинг жорий қилинишини ва уларни тасарруфидаги корхона ҳамда ташкилотларда жорий қилиш устидан назоратни таъминлайдиган вазирлик ва идоралар жавобгар. Жорий қилиниши учун шу стандартларни уларнинг тарқатилиш доирасига мувофиқ қўллайдиган корхона ва ташкилотлар ҳам жавобгардир. Стандартлар жорий қилиниши уларни киритиш учун белгиланган муддат чегарасида ўтказилади.


Ўзстандарт стандартларни жорий қилиш бўйича ҳисобот устидан давлат назорати ва услубий бошқарувни амалга оширади.
Агар стандартда белгиланган меъёр, кўрсатгич ва талаблар унинг тарқатилиш доирасига мувофиқ қўлланса, стандарт корхона ва ташкилотда жорий қилинган ҳисобланади.
Агар ишлаб чиқарилаётган маҳсулот стандартнинг барча талабларига мос бўлса ва бунда ишлаб чиқариш маҳсулот сифатининг барқарорлигини таъминласа, етказиб бериладиган маҳсулотга тегишли стандарт жорий қилинган ҳисобланади.
Давлат стандартларининг жорий қилиниши вазирликлар (идоралар) томонидан тасдиқланган ташкилий-техник тадбир режаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ташкилий-техник тадбир режаларида умумий ҳолларда қуйидагилар кўзда тутилади:
зарур бўлган техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ёки қайта кўриб чиқиш;
янгиларини ишлаб чиқиш (чегараловчи), корректировка қилиш ва жорий қилинаётган стандарт мазмунига боғлиқ бўлган амалдаги соҳавий (идоравий) меъёрий-техник ҳужжатларни алмаштириш (бекор қилиш) муддати;
корхонани янги ҳом ашё турлари, материал, яримфабрикат ва бутловчи буюмлар билан, шунингдек янги асбоб-ускуна, асбоб, мослама, инструментлар билан таъминлаш ва амалдаги асбоб-ускуналарни замонавийлаштириш;
амалдаги ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва кенгайтириш, янгиларини қуриш, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш;
технологик жараён, алоҳида иш тартибларини ўзгартириш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш, маҳсулот тайёрлаш аниқлигини ошириш;
кадрларни тайёрлаш.
Янги стандартни жорий қилиш бўйича ташкилий-техник тадбир режаси уни ишлаб чиқиш билан бир вақтда ишлаб чиқилади ва у асосий ҳисобланган корхоналарга ўтказилади. Тадбирни стандарт ишлаб чиқувчи - ташкилот ишлаб чиқади. Ҳар бир тадбир бўйича иш ҳажми, маблағ билан таъминлаш манбалари, ижрочилар ва ижро муддати кўрсатилган бўлиши керак.
"Ўзстандарт" агентлиги", "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида стандартлаштириш ишларини бажаришни бошқа ташкилотларга топширишга хақлидирлар.
Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан кўриб чиқилган асосий тадбир режасининг сўнгги лойиҳасини вазирлик (идора) стандарт лойиҳаси билан бир вақтда Ўзстандартга тақдим этади, у ерда режа стандарт лойиҳаси тасдиқланаётганда кўриб чиқилади. Янги стандартни тасдиқлашда унинг киритилиш муддати вазирлик (идора) таклифи асосида ва ташкилий-техник тадбир режасини ҳисобга олган ҳолда Ўзстандарт томонидан белгиланади.
Вазирлик (идора)лар бир ой муддатда режани тасдиқлашга, буйруқ чиқаришга ва қарам корхона ва ташкилотларга, шунингдек стандарт жорий қилинишида иштирок этадиган барча вазирлик ва идоралар ҳамда Ўзстандартга янги стандартни жорий қилиш ишларига киришиш мажбуриятини юклайдиган директив хат жўнатишга мажбур. Вазирлик (идора) томонидан тасдиқланган стандартни жорий қилиш тадбир режаси асосида корхона ва ташкилотлар стандартни муддатида киритиш имконини берувчи ўз ташкилий-техник тадбир режаларини ишлаб чиқадилар.
Стандартлар жорий қилинишини ҳисобга олишни вазирлик, идоралар ёки уларнинг кўрсатмаларига биноан стандартлаштириш бўйича асосий ва базавий ташкилотлар олдида стандартларнинг жорий қилиниш ҳолати тўғрисида ҳисобот берадиган корхона ва ташкилотлар амалга оширади.
Давлат стандартлаштириш объектлари қуйидагилардан иборат:
а) ташкилий-методик ва умумтехникавий меъёрлар ва талаблар, жумладан:
– стандартлаштириш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва ўтказиш;
– билим ва фаолиятнинг турли соҳаларида терминологик тизимлар;
– техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни таснифлаш ва кодлаш;
хавфсизлик техникаси, атроф муҳитни муҳофазалаш, меҳнат гигиенаси, эргономика, техникавий эстетика талаблари;
б) маҳсулотга мажбурий талаблар;
в) тармоқлараро эҳтиёжга мўлжалланган маҳсулот;
г) давлат аҳамиятидаги хўжалик объектларининг элементлари, шу жумладан банк тизими, транспорт, алоқа, энергетик тизим, мудофаа ва ҳ.к
д) давлат ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий дастурларнинг объектлари (элементлари);

Текширувлар маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга қўйиш; маҳсулотни тайёрлаш; уни транспортда ташиш ва сақлаш; ундан фойдаланиш (истеъмол қилиш) ва таъмирлашда ўтказилади.


Текширувларни Ўзстандарт давназорат органларининг давлат назоратчиси, давлат қиёсловчиси малакасига эга бўлган мансабдор шахслари ўтказади. Текширувда белгиланган тартибда жалб қилинадиган ишлаб чиқарувчи вазирлик (идора) (масалан, сифат бўйича бош инспекция ишчилари), истеъмолчи вазирлик (идора) (масалан, техник назорат органлари ишчилари) вакиллари иштирок этиши мумкин. Текширувда (буйруқ бўйича оралиқ ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқи билан) корхона вакиллари қатнашиши мумкин. Текширув далолатномасига мансабдор шахс ва текширувда иштирок этувчилар имзо чекадилар. Далолатнома тилхат бўйича корхона рахбарига топширилади.
Маҳсулот сифатига уни ишлаб чиқишда ва ишлаб чиқаришга қўйишда асос солинади, шунинг учун илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ташкилотларда текширишга тегишли эътибор қаратилади. Бундай текширувнинг асосий мазмуни маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга қўйиш тартибини (ГОСТ 15.001 – 73) ва б. ўрнатадиган давлат ва тармоқ стандартлари талабларининг бажарилишини; ишлаб чиқилаётган ҳужжатлар (маҳсулот) нинг амалдаги стандарт талабларига, ишлаб чиқиш техник шарт ва техник вазифаларига мослигини баҳолашдан иборат. Шу билан бир вақтда Давлат стандартлаштириш тизими, конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими, ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими ва х.к. давлат стандарларининг жорий қилиниши, маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга қўйиш ва х.к. метрологик таъминотининг ҳолати текширилади.
Текширувлар техник вазифа, ҳужжатларни ишлаб чиқиш даврида, синов намунаси (партияси) ни синаш босқичида ўтказилиши мумкин.
Техник вазифа даврида метрологик таъминотни баҳолаган ҳолда маҳсулот сифатининг ўлчанаётган кўрсаткичларига, уларни ўлчаш усул ва воситаларига бўлган талаблар акс эттирилишининг мавжудлиги ва тўғрилиги белгиланади.
Ҳужжатларни ишлаб чиқиш даврида, метрологик таъминотни баҳолаган ҳолда қуйидагилар аниқланади:
буюмнинг ўлчанаётган параметрлари, технологик жараёнлар тартиби, меҳнат шароитларининг хавфсизлиги ва зарарсизлигига бўлган талаблар акс эттирилишининг тўғрилиги;
технологик жараёнларнинг белгиланган тартибига риоя қилиш, ҳом ашё, материал бутловчи буюмлар сифатининг назоратини, деталлар, йиғиладиган бирликлар, тайёр маҳсулот сифатининг операцион ва қабул қилиш назоратини таъминлайдиган ўлчашлар бажарилишининг усул ва воситаларига бўлган талаблар акс эттирилишининг тўғрилиги;
ўлчаш (назорат, синов) лар бажарилишининг усул ва воситаларини тўғри танлаш;
метрологик экспертиза ўтказиш тартибининг ГОСТ 8.103-73, тармоқ стандарти ва корхона стандарти талабларига мослиги ҳамда унинг натижалари бўйича ишлаб чиқарувчи томонидан кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги.
Синов намунаси ( синов партияси) ни синаш даврида, агар текширувгача синовлар тугаган бўлса, қуйидагилар аниқланади:
синов тартиби ва ҳажмининг синов дастури ва услубиятининг талабларига мослиги;
ўлчаш ва синов, шунингдек натижаларга ишлов бериш ва тақдим этишни тўғри амалга ошириш;
синов натижаларига кўра техник ҳужжатларнининг амалда корректировка қилинганлиги.
Агар синовлар тугамаган бўлса ёки текширув улар бошлангунча ўтказилган бўлса, у ҳолда қуйидагилар (қўшимча) аниқланади:
ўлчашлара бажарилишининг белгиланган тартибда тасдиқланган услубиятининг мавжудлиги;
синов намунаси (партияси)ни баҳолаш учун зарур бўлган ўлчаш ва синаш воситаларини мавжудлиги ва тўғри танланганлиги, уларнинг метрологик ҳолати.
Текширувлар асосида ҳужжатлардаги камчиликлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар аниқланади, унинг метрологик таъминоти баҳоланади. Камчиликлар қуйидагилар кўрсатилган жадвалга киритилади:
синов намунаси сифат кўрсаткичларининг номланиши ва меъёрланадиган қийматлари;
Кўрсаткичларга бўлган талабларни регламентловчи ҳужжат;
синовнинг метрологик таъминоти бузилиши сабаблари (ўлчаш ва синаш услубияти ҳамда воситалари билан таъминланмаганлик, МТҲ талабларига мос бўлмаган ўлчаш ва синаш услубияти ҳамда воситаларининг қўлланилиши; носоз, қиёсланмаган ўлчаш ва синаш воситаларининг қўлланилиши; назорат-ўлчаш операцияларининг нотўғри бажарилиши);
синов намунаси синовининг метрологик таъминоти бузилиши оқибатлари.
Маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга қўйишнинг метрологик таъминотини текшириш натижалари юқорида кўрсатилган бандлар бўйича, ташкилотда метрологик хизматнинг мавжудлиги ва у ўзига юклатилган вазифаларни қандай бажараётганлигини таъкидлаган ҳолда текширув далолатномасига киритилади.
Техник ҳужжатларда, шу жумладан маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга қўйишнинг метрологик таъминоти бўйича камчиликлар аниқланган ҳолда, ташкилотга аниқланган бузилишларни бартараф қилишдан олдин буюртмачига ҳужжатларни топшириш, шунингдек синов намуналари ва биринчи саноат партиясини етказиб бериш тақиқланади. Тақиқлаш ташкилотга тегишли буйруқ бериш билан расмийлаштирилади. Буюртмачига берилиши тақиқланган техник ҳужжат ва маҳсулот камчиликлари бартараф қилингандан сўнг қайта текшириш учун Ўзстандартнинг буйруқ берган давназорат органига тақдим этилади. Қайта текширув натижалари ижобий бўлганда ташкилотга буюртмачига ҳужжатларни топшириш, синов намуналари ёки биринчи саноат партиясини етказиб беришга рухсат бериланади.
Маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхонадаги текширувларнинг асосий мазмуни қуйидагиларини баҳолашдан иборат:
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг стандарт, техник шартлар ва бошқа техник ҳужжат талабларига мослиги;
ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти.
Бир вақтнинг ўзида, масалан, корхона томонидан давлат аттестация шартларига риоя қилиши ва маҳсулотни давлат Сифат белгиси билан ишлаб чиқарилиши, метрологик хизматнинг ташкил қилиниши ва фаолияти, маҳсулот ишлаб чиқаришда қўлланадиган МТҲ илмий техник даражаси, давлат стандартларини жорий қилиниши ва уларнинг жорий қилиниши тўғрисидаги корхона статҳисоботининг ишончлилиги ва х.к. текширилиши мумкин.
Корхона метрологик таъминотининг текшируви ўтказилганда қуйидагилар аниқланади:
маҳсулот сифатининг ўлчанаётган кўрсаткичлари, технологик жараён тартиби, меҳнат хавфсизлиги ва зарарсизлигига бўлган талабларни белгилайдиган меъёрий техник ҳужжатлар ҳолати;
ишлаб чиқариш операциялари, шу жумладан маҳсулот сифатини назорат қилиш операцияларининг ўлчашларни бажариш услубият ва воситалари билан таъминланганлиги;
ўлчаш ва синаш воситаларининг ҳолати;
ўлчашларнинг тўғрилиги, жумладан, назорат операцияларини ўтказганда,
корхона метрологик хизматининг ташкил қилиниши ва фаолияти;
чиқарилаётган маҳсулот сифатига метрологик таъминотдаги бузилишларнинг таъсири.
Меъёрий техник ҳужжатлар ҳолати текширилганда қуйидагилар аниқланади:
буюмнинг ўлчанаётган параметрлари, технологик жараёнлар тартиби, меҳнат шароитларининг хавфсизлиги ва зарарсизлигига бўлган талаблар акс эттирилишининг тўғрилиги ва тўлиқлиги;
назорат қилинаётган параметрларни ўлчашни бажариш услубияти ва воситаларига бўлган талаблар акс эттирилишининг тўғрилиги;
ўлчаш (назорат, синов)лар бажарилишининг усул ва воситаларини тўғри танлаш.
Ишлаб чиқариш операциялари ва маҳсулот сифатининг назоратини ўлчашларни бажариш услубият ва воситалари билан таъминланганлиги текширилганда қуйидагилар аниқланади:
иш жойларида МТҲ талабларига мос бўлган ўлчашларни бажариш услубият ва воситаларининг мавжудлиги. Меъёрий техник ҳужжатларда кўзда тутилганлар ўрнини босувчи ўлчашларни бажариш услубият ва воситалари қўлланганда аниқлик ва унумдорлик бўйича уларнинг МТҲ талабларига мослиги текширилади;
стандартлаштирилмаган ўлчаш воситаларининг қўланишга яроқлилиги (метрологик аттестатлашдан ўтказилганми) ва қиёслаш.





Download 68.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling