21-Мавзу. Молия тизими ва молиявий сиёсат. 1-§. Молиянинг моҳияти ва вазифалари


Download 125.09 Kb.
bet2/9
Sana28.09.2023
Hajmi125.09 Kb.
#1688781
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
21-Мавзу. Молия тизими ва молиявий сиёсат. 1-§. Молиянинг моҳият-www.hozir.org

Молиянинг вазифалари

Молия миллий даромаднинг бир қисмини со-лиқ­лар, рен­та, бож тўловлари, акцизлар ва бош-қа йиғимлар шаклида бир­ламчи тақсимлашда ҳамда ижтимоий-ма­да­ний эҳти­ёжлар, даромад-лар дара­жасини ушлаб ту­риш, мудофаа, бош­қа­риш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсад-лари учун қайта тақсимлайди. Пул маб­лағ­лари-ни ташкил этиш ва улар­дан фойда­ла­ниш­дан қў-йилган мақсадга муво­фиқ ра­виш­да фондлар таш­кил этиш амалга оширилади: корхона фонд­лари, ижти­моий суғурта фонди, махсус фондлар, давлат бюд­жети ва бошқалар.

Тақсим-
лаш

Солиқлар, тўловлар, йиғимларнинг амал­даги қо­нун­лар бўйича тўғри тўланишини, таш­кил этил­ган фондларнинг маблағ­лари­ни мақсад бўйича ишла­тилишини таъмин­лаш.


Молиявий ресурслардан фойдаланиш ва мо­лия­вий интизомга риоя қилиш молиявий муас­са­салар назорати остида бўлишини анг­латади.

Назорат қилиш

Бунда молия такрор ишлаб чиқаришни, иқтисодий жараёнларни ва тад­бир­ларни мо­лия­вий ресурслар билан таъмин­лайди.
Бунда молия солиқ имти­ёзлари, суб­си­дия, дотация ва субвенциялар ёрдамида фан-техника тарақ­қиёти­ни у ёки бу турдаги иқти­содий фаолиятни қўллаб-қувватлайди;
Молиянинг бу вазифаси жамият аъзола­ри­нинг ёрдамга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўл­лаб қувватлашга, турли ижтимоий муам­моларни ҳал этишга қаратилади;
Турли хўжалик субъектлари, мо­лиявий фондлар фаолияти бўйича ахборот тўпланади.
Умуман жамият иқтисодий фаолиятининг молиявий якун­лари ху­су­си­даги маълумот ва ахборотлар иқтисодий бош­қаришга қўл келади.


2-§. Молия тизими. Давлат бюджети ва унинг тузилиши.



Молия тизими - бу молиявий муносабатлар ва уларга хизмат қилувчи махсус молиявий муассасалардир.

Молия тизимининг таркиби


  • м олиявий муносабатлар:


  • м олиявий муассасалар:


  • м олияни рўёбга чиқарувчи механизмлар:


  • м олия сиёсатини амалга оширишга хизмат қилувчи иқти­содий дастаклар ва воситалар.



Жамият молия тизимининг бўғинлари










Корхоналар молияси




Турли мулкчиликка асосланган корхо­налар, фирмалар, ташкилот ва муас­са­салар молияси.
















Тармоқлар молияси




Тармоқ хусусиятига эга бўлган бир-лашма ва уюшмалар (компания, кон-церн, кор­порация, қўмита ва ҳ.к.) мо-лияси.
















Давлат
молияси




Давлат бюджети:


  • республика молияси:


  • бошқарувнинг қуйи бўғинлари (вило­ят, шаҳар, туман, маҳалла) мо­лия­си.
















Суғуртавий молия




  • ижтимоий суғурта;


  • шахсий суғурта;


  • мол-мулк суғуртаси;


  • тиббий суғурта;


  • тадбиркорлик хатари суғуртаси;


  • масъулият суғуртаси.
















Ижтимоий ташкилотлар молияси




Ижтимоий, сиёсий ва маърифий ишлар билан шуғулланувчи ташкилот, муассаса ва жамиятлар;


  • касаба уюшмалари;


  • сиёсий партиялар;


  • ёшлар уюшмалари;


  • хотин-қизлар ташкилоти;


  • фахрийлар кенгаши;


  • диний ташкилотлар;


  • ижодий уюшмалар;


  • спорт жамиятлари;


  • илмий-маърифий жамиятлар.














Махсус ва хайрия фондлар




«Маҳалла», «Наврўз», «Орол», «Истеъдод», «Экосан» ва бошқ.












Бюджетдан ташқари молия фондлари




  • пенсия фонди


  • бандлик хизмати фондлари


  • табиатни муҳофаза қилиш фонди


  • тарихий ёдгорликларни сақлаш фонди


  • тадбиркорларга кўмаклашиш фонд­­­­-лари ва бошқалар



Давлат бюджети бу – давлатнинг ўз вази­фа­ларини бажа-ришни молиявий таъминлаш мақсадида пул маблағ­ларини тўплаш ва сарфлашнинг балансидир. Давлат бюджети – бу пул маблағларининг асосий марказлашган фонди бўлиб, давлат харажатлари ва уларни молиявий қоплаш манбала­ри­нинг йиллик режаси сифатида чиқади.




Download 125.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling