Давлат бюджети тузилиши
Бюджет маблағларининг шаклланиш манбаларини
акс эттиради
|
|
Бюджет маблағларининг тақсимланиш йўналиш-ларини кўрсатади
|
Бюджет тақчиллиги – бу давлат бюджети харажатларининг унинг даромад-ларидан ортиқча бўлишидир.
|
Бюджет тақчиллиги сабаблари
* давлатнинг жамият ҳаётидаги ролининг ўсиб бориши, унинг иқтисодий ва ижтимоий вазифаларини кенгайиши;
* миллий ва жаҳон бозори конъюктураларидаги даврий тебранишлар
* иқтисодий тангликлар;
* давлатнинг иқтисодий сиёсатидаги ўзгаришлар
Бюджет тақчиллигининг аниқланиши
|
т ақчилликнинг мутлоқ миқдорида;
Т ақчилликнинг ЯИМ миқдорига нисбий ўлчамида
|
Бюджет тақчиллигини қоплаш (молиялаштириш) манбалари
Давлат кредити
Бунда давлат қарз олувчи (кредитор) сифа-тида чиқади. Давлат қарзи икки хил: ички ва ташқи қарз бўлиши мумкин. Ички қарз – давлатнинг ўз фуқароларига, ташкилот ва фирмаларга қарзи, яъни давлат заём обли-гацияларини чиқариш орқали иқтисодиёт субъектларининг молиявий ресурсларини жалб қилади.
Ташқи қарз – бу халқаро кредит бўлиб, ҳозирги пайтда кенг қўлланилмоқда.
Қўшимча пул эмиссияси
Бунда Марказий банк муомалага товар ҳажмининг кўпайиши билан қопланмаган қў-шимча пул массасини чиқаради. Пул мас-сасининг ўсиши жамият реал бойлигининг кўпайиши билан бирга бормаслиги туфайли инфляцион жараён кучаяди. Шунинг учун ундан ниҳоятда эҳтиёткорлик билан фойда-ланилади. Ташқи қарзлар миллий даромад-нинг маълум қисмини фоиз тўловлари шаклида четга чиқиб кетишига сабаб бўлади.
Камомадни қоплашнинг бошқа йўллари
Бюджетга солиқ бўлмаган тўловларни кўпайтириш. Улар турли-туман. Ҳозирги пайт-да бюджетга сезиларли даражада даромад келтирадиган соҳа чет эл туризми бўлиб қолди.
Молиялаштиришдан кредитлашга ўтиш.
Зарар кўрувчи корхоналарни тугатиш, до-тацияларни камайтириш, солиқ тизимини ўзгартириш;
Маҳаллий бюджет ролини ошириш;
Харажатларни камайтириш йўлларини топиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |