Суғурта муносабатлари кутилмаган тарзда рўй берадиган турли йўқотишларнинг ўрнини қоплаш мақсадида пул фондларини ташкил этиш, тақсимлаш ва ишлатиш юзасидан келиб чиқадиган иқтисодий муносабатлардир.
Суғуртанинг ўзига хос хусусиятлари
суғурта фақат моддий ҳамда бошқа зарарларни қоплаш учун зарур бўлган даромадларни тақсимлаш ва жамғариш билан боғлиқ муносабатлардан иборат бўлади;
суғурталаш молиявий (пул) ресурсларнинг қайта тақсимланишини тақозо қилиб қўяди;
суғурталаш суғурта фондларини фақат унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш ва ишлатилишини англатади;
суғурта келтирилган зарарни қоплаш учун зарур маблағларни ҳудудий бирликлар, суғурталашнинг алоҳида тоифалари ва маълум давр оралиғида қайта тақсимланишини кўзда тутади;
суғурта фондига жалб қилинган тўловлар белгиланган вақт давомида қайтарилиши зарур;
Суғуртанинг вазифалари
кутилмаган ҳодисалардан келтирилган моддий зарарларни молиявий қоплаш вазифаси;
кутилмаган ҳодисаларнинг оқибатларини олдиндан огоҳлантириш вазифаси;
суғурталаш мақсадидаги пул маблағларини жамға-риш вазифаси;
суғурта фондларини ташкил қилиш ва уларнинг ишлатилиши устидан назорат қилиш вазифаси;
суғурта фонди маблағлари ҳисобига аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазифаси.
Суғурта турлари
|
I. Суғурталаш тарзига кўра:
|
|
* мажбурий суғурта – йўловчиларни бахтсиз ҳодисалардан, транспорт воситалари эгаларининг учинчи шахс олдидаги фуқаролик жавобгарлигини, қурилиш-монтаж ишларини олиб боришда учинчи шахсларга зарар етказиш жавобгарлигини маж- бурий суғурта қилиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |