21–Мавзу: Пайвандлаш асослари. Пайвандлашга тариф. Пайвандлаш турлари. Пайвандланувчанлик. Пайванд бирикмалари ва чоклари турлари


Download 234.51 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi234.51 Kb.
#1564295
1   2   3
Bog'liq
21-мавзу

1.Термик
2.Термомеханик
3.Механик
Термик классга металларни эритиб пайвандлашда иссиқлик энергиясидан фойдаланиладиган турлар киради: электр ёйда пайвандлаш, плазма пайвандлаш, электрошлак пайвандлаш, электрон-нурли пайвандлаш, лазер билан пайвандлаш, газавий пайвандлаш. Металларни пайвандлаш усуллари куйидаги 24.1-жадвалда келтирилган.
24.1-жадвал
Пайвандлаш усуллари

1882 йил рус ихтирочиси Бенардос Н.Н. кўмир электрод билан пайвандлашни ихтиро қилган. 1888й инж Славянов Н.Г. металл электрод билан. Термомеханик классига, пайвандлашда иссиқлик энергиясидан ва босимдан фойдаланидиган турлари киради: контактли, диффузион. Механик классига, механик энергиясидан ва босимдан фойдаланиладиган турлари киради: ултротовушли, портлаш билан, ишқалаш билан ва ҳ.к.




24.2 Металларнинг пайвандланувчанлиги

Металларнинг мавжуд усулларда техникавий талабларга жавоб бера оладиган даражада пайвандланиш хусусияти уларнинг пайвандланувчанлиги дейилади.


Металл ва қотишмаларнинг пайвандланувчанлиги, асосан, уларнинг кимёвий таркибига, таркибидаги металлмас қўшинмаларнинг хилига, миқдорига, таксимланипшга ва пайвандлаш усулининг хусусиятиға боғлик.
Кузатишлар кўрсатадики, турли қалинликдаги кам углеродли (СО,2 5%) оддий ва легирларган пўлатлар исталган температура шароитида яхши пайвандланади. Пўлат таркибида углерод миқдори 0,30%дан ортиши билан пайвандлашда термик таъсир зонасидаги температурада тобланиши сабабли пайвандланувчанлиги ёмонлашади, чунки у мўртлашиб, дарз кетишга мойил бўлиб қолади.
Шу сабабли таркибида 0,30%дан 0,42%гача углерод бўлган пўлатлар коникарли даражада пайвандланувчи пўлатларга киради. Бундай пўлатларни 5°С дан юқори ҳароратда пайванд қилинади. Агар заготовка қалин бўлса, уни 100:200°Сгача қиздириб пайванд қилиш керак.
Пўлат таркибида углерод миқдори 0,42-0,55% гача бўлса, бу пўлатларни пайвандланиши чекланган.
Пўлат таркибида углерод 0,55%дан кўп бўлса, у ёмон пайвандланади.
Агар чекланган даражадаги ёки ёмон пайвандланувчи пўлатларни пайвандлаш зарур бўлса, чокларни пайвандлашдан олдин 150-500°C қиздириш ва пайвандлашдан сўнг термик ишлаш зарур.
Металларнинг пайвандланувчанлигига олтингугурт, фосфор, углерод сингари элементлар салбий таъсир кўрсатади.
Углерод миқдори бир хил бўлган углеродли пўлат билан легирланган пўлат солиштирилса, легирланган пўлат пайвандланувчанлиги пастроқ. Чунки, легирланган пўлатларнинг иссиқлик ўтказиш қобиляти паст ва тез оксидланиб пайвандланишда карбидлар ҳосил қилади. Натижада мўртлашиб, дарз кетишга мойил бўлади. Бу пўлатларни пайвандлашда гермик режимга катий риоя қилиш керак. Ўта қиздиришга йўл қуймаслик керак.
Чўянлар таркибида углерод кўплиги сабабли мўрт бўлиб, пўлатларга нисбатан анча ёмон пайвандланади. Рангли металлар ва уларнинг қотишмаларининг иссиқликни яхши ўтказишлилиги, осон оксидланиши, сезиларли даражада чизиғий кенгайиши, газлар (Оз, Н2, Н2)ни ютиши ва бошқа хусусиятлари пайвандлашда маълум қийинчиликлар туғдиради. Пайвандланувчанлик гурухидаги углеродли ва легирланган пўлатларнинг маркалари қуйидаги 24.2-жадвалда кўрсатилган.

24.2-жадвал


Пайвандланувчанлик гурухидаги пўлатлар


Download 234.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling