24.3 Пайванд бирикмаларининг ва чокларининг асосий турлари.
Пайванд чок билан бириктирилган бир қанча элементлар туплами пайванд бирикма дейилади. Энг кўп тарқалгани қуйидагилар:
1. Учма-уч бирикмалар (расм., а).
Асосий ва қўшиладиган металл кам сарфланади. Пайвандлаш вақти кам, чок асосий металлдек мустаҳкам. Саноатда кўп тарқалган. Лекин листларни яхшилаб тайёрламоқ ва бир-бирига оник тўғриламоқ зарур.
2. Устма-уст бирикман (расм., б).
Пайвандлаш жойи қўшимча равишда кертиб ишланмайди.
3. Бурчак ҳосил қилган бирикмалар 5<(10-12мм) (расм., в).
Заготовканинг четлари фақат муҳим бирикмалар олишдагина кертилади.
24.1-расм. Пайванд бирикмаларнинг асосий хиллари: а-учма-уч бирикмалар; б-устма-уст бирикмалар; в-бурчак ҳосил қилган бирикмалар; г-тавравий бирикмалар.
4. Тавравий бирикмалар.
Елементлар бир-бирига нисбатан 90° даги бурчак остида пайвандланади. Пайвандланувчи элемент қиррасининг шаклига кўра қирраси кертилмай, бир ени кертилиб ёки икки ени кертилган Оулиши мумкин.
Чокларнинг турлари.
А. Фазодаги ҳолатиға қараб (расм.):
-Пастки -Горизонтал
-Вертикал. -Шил чоклар.
[Б. Ботирилиш ҳарактерига қараб: (електрод ёки симли).
Узлуксиз (сидирга) ва Узлукли.
24.2-расм. Чок турлари: 1-пастки чок; 2-горизонтал чок; 3-вертикал чок; 4-шип чок.
24.3-расм. Таъсир этувчи зўриқиш кучлари йўналишига қараб: 1-Енланма (фланг) чок; 2-рупара (торес) чок; 3-аралаш чок; 4-қия чок.
Назорат саволлари
1. Пайвандлаш асосан нимага қараб классификатсия қилинади?
2. Пайвандланувчанлик нима?
3. Стал 20, У12А пўлатларнинг қайси бири яхши пайвандланади.
4. Қандай чок турларини биласиз?
5. Электр ёйи қачон хосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |