№2(21)2018 авлодлар алмашинувининг социал муаммолари
“Ўзбекистонда хорижий тиллар” илмий-методик электрон журнал
Download 316.38 Kb. Pdf ko'rish
|
article-5047-4657
256
“Ўзбекистонда хорижий тиллар” илмий-методик электрон журнал www.journal.fledu.uz №2(21)2018 умумий рамзлар ҳамда рамзий ифодалар ҳам эскиришини қайд этиш лозим бўлади. Бу хусусда немис социологи К.Мангейм шундай ёзади: “Ҳар бир авлоднинг ўз вақт ўлчови ва тарихий-маданий макони мавжуд. Жамиятда авлодлар алмашинуви – инсон ҳаётининг биологик суръатига асосланган универсал жараён саналади. Унинг натижасида маданий маконда янги иштирокчилар пайдо бўлади, бу маконнинг эски актор (иштирокчи)лари эса секин-аста йўқолиб боради; исталган авлод аъзолари тарихий жараённинг хронологик чекланган бўлагидаҳаракат қила олади ва шунинг учун тўпланган маданий меросни кейингиларга тинимсиз узатиб бориш лозим”(5). Савол туғилиши мумкин, “авлод”нинг “ёндош авлод”дан фарқи нимада? Авлод – бу даврий кўрсаткич бўлиб, у маълум бир даврнинг қанчалик узоқ ёки қисқа давом этишига қарамай, унда социал фаолият юритган кишилар гуруҳига нисбатан ишлатилади. Ёндош авлод эса ўзида демографик кўрсаткичларни ифодалайди. Масалан биз, “бугунги Ўзбекистоннинг мустақиллик даври болалари” деган тизимга 10 ёшликлар билан биргаликда 20 ва 25 ёшдаги кишилар гуруҳини ҳам киритишимиз мумкин. Мумтоз жаҳон социологлари В.Дилтей ва М.Вебер авлодлар тарихи ва ундаги муносабатларни таҳлил қилар эканлар, инсонлар ҳаётида “моддий” ва “маънавий” категориялар алоҳида аҳамият касб этишини исботлайдилар. Кейинчалик, Э. Дюркгейм, К. Мангейм ва Х. Ортега-Гассетлар оила-никоҳ ва авлод муносабатларида “социал” категориясининг ўта муҳим аҳамият касб этишини ёзадилар (3; 5, 572–571; 7, 233–403). Хусусан, К. Мангейм “авлодлар иттифоқи” атамасини қўллайди. Ортега ўз асарларида социумдаги мавжуд қадриятлар ва уларнинг авлодлар тарихида тутган ўрнини таҳлил этади. У авлодлардаги биологик ва социал ўзгаришларнинг инсон танасида 15 йил “қадам” асосидаги миқдорий ўзгаришлар билан баҳолайди, яъни 15–30 ёш ёшлик, 30–45 ёш – ташаббуслар даври, 45-60 ёш – “ҳокимиятга боғланиб қолиш” даври (7, 235), деган изоҳни илгари суради. Даврий нуқтаи назардан олиб қараладиган бўлинса, авлодлар тарихини Ғарбнинг индивидуалллик ва Шарқнинг жамоавийлик позициясидан туриб таҳлил этиш ХХ аср социологлари Х. Беккер, Х. Шуман, Ж. Скот, Д. Кертцер ва Т. Шанинларнинг асарларида ўз ифодасини топади. Жумладан, Д. Кертцер миграция жараёнларининг авж олиши натижасида “авлодлар ажралишуви” атамасини ишлатади, Х. Беккер илмий техникавий тараққиётдан келиб чиқиб “авлодлар ўртасидаги мақом (статус) ва касбларнинг ўзгаришини эътироф этади. Т. Шанин шўролар даври авлодларини “уруш ва турғунлик йиллари авлодлари” (9; 10) га ажратиб таҳлил этади. Шўро тузуми даврида маълумки, коллективлаштириш даври, қатағончилик даври, уруш йиллари даври, Download 316.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling