§ 2. Ёруғлиқ нурлари.
Геометрик оптикада ёруғлик нури– ёруғлик энергияси олиб ўтиладиган тўғри чизиқ.
Ёруғлик– “ёруғлик дастаси” деб аталувчи физик тушунчанинг геометрик моделидир.
Ёруғлик манбалари деб атом ва малекулалари кўринадиган нурланиш ҳосил қиладиган барча жисмларга айтилади.
Ёруғликни қуйидаги манбалари мавжуд:
1.Табиий ёруғлик манбалари: қуёш, юлдузлар, нурланувчи тирик организмлар (масалан балиқлар, ҳашоратлар, айрим микроблар) ва хакозо.
2.Сунъий ёруғлик манбалари: қиздирилганда нур чиқарувчи жисмлар, газ разряди, люминесценцияланувчи қаттиқ ва суюқ жисмлар.
Жисмга тушаётган ёруғлик нури унда турли хил ўзгаришларни вужудга келтиради. Масалан: жисмни исиши, бўялган жисмлар рангларини ўзгариши, кимёвий реакцияларни вужудга келиши ва ҳоказо. Буларни ҳаммаси ёруғликни энергия ташишини кўрсатади.
Фазода энергияни ё ҳаракатланаётган жисмлар, ё муҳитда тарқалаётган тўлқинлар кўчириши мумкин бўлгани туфайли ёруғлик нурланиши ё майда зарралар оқими, ё бирор муҳитдаги тўлқин жараёнидан иборат бўлиши мумкин.
Геометрик оптика қонунлари.
Ёруғлик нурларининг мустақиллик қонуни: ёруғлик нурлари кесишганда уларнинг ҳар бири ўзининг йўлида тарқалишни давом эттиради.
Ёруғлиқ нурининг геометрик нур каби характерли хусусияти унинг тўғри чизиқлилигидир.
Аммо, улар орасида принципиал фарқ мавжуд: геометрик нур ҳар доим тўғри чизиқлидир, ёруғлик нури эса, фақат шаффоф биржинсли муҳитда тўғри чизиқлидир.
Ёруғлик дастасини қайтувчанлик қонуни: ёруғлик тескари йўналишда тарқалишида ўша йўлни ўтади ва манбага қайтади.
Ёруғлик дасталарини мустақиллик қонуни: ҳар қандай ёруғлик дастасини муҳитда тарқалиши, унда бошқа дасталар бор ёки йўқлигига боғлиқ эмас.
Иккита муҳитнинг ясси чегарасида қайтиш қонуни:
а) қайтувчи нур, тушувчи нур ва нормал билан бир текисликда ётади;
б) тушиш бурчаги қайтиш бурчагига тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |