Иккита шаффоф муҳитларнинг ясси чегарасидаги синиш қонуни:
а) синган нур тушувчи нур ва нормал билан бир текисликда ётади.
б) тушиш бурчагининг синусини синиш бурчагининг синусига нисбати тушиш бурчагига боғлиқ эмас ва иккал муҳит учун доимий катталикдир.
Бирор муҳитни вакуумга нисбатан синдириш кўрсаткичи, шу муҳитнинг абсолют синдириш кўрсаткичи дейилади.
Синдириш кўрсаткичи катта бўлган муҳит, оптик жиҳатдан анча зич дейилади, кичик бўлса- унча зич бўлмаган дейилади.
эканлигини кўрсатиш мумкин.
Линза- иккита сферик сирт билан чегараланган шаффоф жисм.
Линзани бош оптик ўқи– линза эгрилик сиртинининг марказидан ўтувчи тўғри чизиқ.
Оптик марказ –нур ўтганда ўзининг йўналишини ўзгартирмайдиган нуқта.
Линзалар- қабариқ(йиғувчи) ва ботиқ(сочувчи) бўлади.
Бош оптик ўққа параллел бўлган нурлар бир нуқтада йиғилса, бу нуқта бош фокус дейилади. Линзанинг оптик марказидан унинг бош фокусигача бўлган масофа фокус масофаси F дейилади.
Фокус масофасига тескари бўлган катталик, линзанинг оптик кучи дейилади.
D = 1/f
Ўлчов бирлиги- диоптрия(фокус масофаси 1 м бўлган линзани оптик кучи).
Фотометрик катталиклар.
Фотометрия – ёруғликни нурланиши, тарқалиши ва муҳит билан ўзаротаъсири жараёнларидаги ёруғликни энергетик характеристикаларини ўрганувчи оптиканинг бир бўлими.
Фотометрияда қуйидаги катталиклар ишлатилади:
1.Энергетик — нурланишни қабул қилгичга таъсир қилишдан қатъий назар оптик нурланишнинг энергетик параметрларини характерлайди.
2. Ёруғлик — ёруғликни физиологик таъсирини характерлайди ва кўзга таъсир қилиш(кўзни ўртача сезгирлигидан келиб чиққан ҳолда) ёки бошқа нурланишни қабул қилувчилари бўйича баҳоланади.
Ҳар қандай ёруғлик нурланиши ёруғлик энергияси билан ҳарактерланади. Ёруғлик энергияси ёруғлик оқими, равшанлик, ёритувчанлик, ёруғлик кучи ва ёритилганлик деб аталувчи физик катталиклар билан ҳарактерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |