Электромагнит тўлқинлар (хусусан, ёруғлик тўлқинлари, ёки оддий ёруғлик) – бу фазода ва вақтда тарқалувчи электромагнит майдон.
Электромагнит майдонлар кўндаланг бўлади - электр кучланганлик векторлари билан магнит индукция векторлари бир-бирига перпендикуляр бўлиб, тўлқин тарқалиш йўналишига перпендикуляр бўлган текисликда ётади.
Ёруғлик тўлқинлари, ҳар қандай электромагнит тўлқинлар каби моддада чекланган тезликда тарқалади.
Бу тезлик қуйидаги ифода билан аниқланиши мумкин:
Бу ерда: ε ва μ – моддани диэлектрик ва магнит сингдирувчанлиги, ε0 ва μ0 – электр ва магнит доимийлари:
ε0 = 8,85419·10–12 Ф/м, μ0 = 1,25664·10–6 Гн/м.
Вакуумда ёруғлик тезлиги ( ε = μ = 1) доимий бўлиб, с = 3∙108 м/с га тенг, бу ҳам қуйидаги ифодадан ҳисоблаб чиқариш мумкин:
Вакуумдаги ёруғлик тезлиги фундаментал физик катталиклардан биридир. Агар ёруғлик бирор муҳитда тарқалаётган бўлса, унинг тарқалиш тезлиги қуйидаги муносабат билан ифодаланади:
Бу ерда: n – моддани синдириш кўрсаткичи бўлиб, муҳитдаги ёруғлик тезлигини, вакуумдаги ёруғлик тезлигидан неча маротаба кичик эканлигини кўрсатади.
Олдинги ифодалардан кўринадики синдириш қўрсаткичи қуйидагича аниқланиши мумкин:
Ёруғлик энергия олиб ўтади. Ёруғлик тўлқинлари тарқалганда электромагнит энергия оқими юзага келади. Ёруғлик тўлқинлари атомлар ва молекулаларни электромагнит нурланишини(фотонлар) алоҳида квантлари кўринишида нурланади.
Электромагнит тўлқинларни ёруғлиқдан ташқари бошқа турлари ҳам мавжуд. Уларга қуйидагилар киради(тўлқин узунлигини камайиши бўйича кўрсатилган):
Радиотўлқинлар;
Инфрақизил нурланиш;
Кўринувчан ёруғлик;
Ультрабинафша нурланиш;
Рентген нурланиш;
Гамма- нурланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |