23-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган Ишчи гуруҳнинг сонли мажлис баённомасидан
Download 187 Kb.
|
Баённома5-1 октябрь (2)
Гурлан туманидаги 15- умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги “Умумий ўрта та’лим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган Ишчи гуруҳнинг 5 - сонли мажлис баённомасидан К Ў Ч И Р М А 24.09.2022 йил Қангли маҳалласи Қ А Т Н А Ш Д И : 1. Ишчи гуруҳи раиси: У.Адамбаев 2. Масъул котиб: Н.Қутлимуратова А Ъ З О Л А Р И : 3. Б.Бабажанов - мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари,аъзо 4. И.Эрманов - мактабнинг бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси,аъзо 5. Н.Аташева-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси,аъзо 6. Д.Рахимова – мактаб Кузатув кенгаши вакили,аъзо 7. З.Бекчанова – мактаб Ота-оналар қўмитаси вакили,аъзо К У Н Т А Р Т И Б И : 1. Вазирлар Махкамасининг 02.08.2022-йил № 425-сонли қарорининг 29-бандида Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Директор жамғармаси”нинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотлаш тўғрисида Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мактаб директори М.Маткаримов ахборот бериб, кейинги йилларда Давлатимиз томонидан таълимга катта эътибор берилаётганлигини,жумладан педагог ходимларнинг тарбиявий ва синфдан ташқари ишларни самарали амалга оширгани, касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган ҳиссаси, юқори натижа ва таълим сифати учун ойлик устама ҳақлари берилаётганлигини,фан олимпиадаси ва бошқа танловларда юқори натижаларга эришган ўқитувчи ва ўқувчилар мунтазам рағбатлантириб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Вазирлар Махкамасининг 02.08.2022-йил № 425-сонли қарорининг 29-бандида Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Директор жамғармаси”нинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотлаш тўғрисидаги қарори ҳам юқоридаги сўзимнинг исботидир. Ҳақиқатан ҳам, кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган бу инсонларнинг олижаноб меҳнатига ҳар қанча таҳсин айтсак оз. Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат - эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик хисси пайдо бўлади. Устозларимиз ўгити, кексаларимиз панд-насиҳатларига амал қилиб борсак, асло кам бўлмаймиз. Бу билан устоз ва мураббийларимиз олдидаги илк бурчимизни адо этган бўламиз. Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди. Халқимиз устозларни эъзозлаб: " Устознинг умри - мангу, чунки шогирдлар умри унга уланади”, - дейди. Ҳа, жуда ҳам тўғри фикр. Муаллим - устоз шундай мўътабар зотки, унинг номи ҳам, умри ҳам ҳамиша боқийдир. Устоз ва мураббий! Биз барчамиз ёшимиз, касбу коримиздан қатъий назар, бу сўзларни эшитганимизда кўнглимиздан фақат илиқ фикрлару ёрқин хотиралар ўтади. Мактабнинг бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси З.Ўрозбоев сўзга чиқиб бир неча йилдирки, юртимизда 1 октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини сочадиган, ўз ўқувчиларига ҳаёт мактабини берадиган мўтабар зот - ўқитувчи ва мураббийларимиздир. Ҳар биримиз исталган соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Аввалига мактабгача таълим муассасаси, кейин мактаб, навбати билан олий ўқув юртида устозлардан сабоқ оламиз. Ота-оналаримиз эса бу борада бизнинг бир умрлик йўлдошимиз. Уларнинг ўгитлари эса алоҳида мавзу. Фарзандлар таълим-тарбияси, ёш авлодни баркамол инсонлар этиб камолга етказишга алоҳида эътибор қаратиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Халқимизнинг устоз отангдек улуғ, деган пурҳикмат нақлида ҳам ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Бу байрам, аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат-эҳтиромининг яққол намунасидир. Юқоридагиларга асосан педагогика кенгаши Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : Вазирлар Махкамасининг 02.08.2022-йил № 425-сонли қарорининг 29-бандида Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Директор жамғармаси”нинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотлаш тўғрисидаги қарорига аосан қуйида номлари келтирилган ходимлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида мукофотлансин:
2. Ушбу қарорнинг ижроси туман халқ таълими бўлими бухгалтериясидан сўралсин. Ишчи гуруҳи раиси: __________________ У.Адамбаев Масъул котиб: ___________________ Н.Қутлимуратова А Ъ З О Л А Р И : ___________ Ф.Бабажанов - мактабнинг ММИБД ўринбосари ___________ И.Эрманов - мактабнинг бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси ___________ Н.Аташева- мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси ___________ Д.Рахимова – мактаб Кузатув кенгаши вакили ___________ З.Бекчанова – мактаб Ота-оналар қўмитаси вакили ГУРЛАН ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИГА ҚАРАШЛИ 15 - УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ Б У Й Р У Ғ И № _____ дан кўчирма 2022 йил 24 сентябрь Қанли МФЙ Умумтаълим муассасаси ходимларини 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Директор жамғармаси”нинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида мукофотлаш тўғрисида Мактаб ишчи гуруҳининг 2022 йил 24 сентябрдаги Вазирлар Махкамасининг 02.08.2022 йил № 425-сонли қарорининг 29-бандида Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Директор жамғармаси”нинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида мукофотлаш тўғрисида ”ги 5 - сонли қарорига асосан Б У Ю Р А М А Н 1. Мактаб ишчи гуруҳининг 2022-йил 24-сентябрдаги “Вазирлар Махкамасининг 02.08.2022-йил № 425-сонли қарорининг 29-бандида Умумтаълим муассасалари ходимларини 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Директор жамғармаси”нинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотлаш тўғрисида ”ги 5 - сонли қарори асос учун қабул қилинсин. 2. Қуйида номлари келтирилган ходимлар 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Директор жамғармаси”нинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида мукофотлансин:
Асос: Мактаб ишчи гуруҳининг 2022 йил 24 сентябрдаги 5 – сонли қарори Мактаб директори: М. Маткаримов Download 187 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling