24 амалий Тўқимачилик газламаларининг иссиқлик ўтказувчанлигини аниқловчи замонавий асбоблар


Download 276.3 Kb.
bet1/3
Sana19.12.2022
Hajmi276.3 Kb.
#1033574
  1   2   3
Bog'liq
24 amal


24 амалий
Тўқимачилик газламаларининг иссиқлик ўтказувчанлигини аниқловчи замонавий асбоблар;
Ишнинг мақсади:
Тўқимачилик матоларининг ҳаво ўтказувчанлик, сув ўтказувчанлик ва сув ўтказмаслик ҳусусиятларини аниқлаш ва шу мақсадда ишлатиладиган ускуналар билан ишлашни ўрганиш.
Топшириқлар:
1.Қуйида келтирилган тушунчанинг таъриф ва қоидалари ёзилсин:
-ҳаво ўтказувчанлиги.
-намлик;
-капиллярлик;
-сув ўтказувчанлик;
-сув ўтишига қаршилиш кўрсатувчанлиги;
-сув ўтказмаслиги.
2.Тўқимачилик газламаларининг ўзидан ҳавони ўтказувчанлик усули ёзилсин ва ВПТМ-2 ускунаси шакли чизилсин.
3.Ёмғирлантириш қурилмасида тўқимачилик газламаларининг ўзидан сув ўтказувчанлик ҳусусиятини аниқлаш усули ёзилсин ва қурилманинг шакли чизилсин.
4.Пенетрометр ускунасида тўқимачилик газламаларининг ўзидан сув ўтказмаслик ҳусусиятини аниқлаш усули ёзилсин ва пенетрометрнинг шакли чизилсин.
Ишнинг бажарилиш тартиби:
Тўқимачилик материалларининг ҳаво ўтказувчанлигини аниқлаш
1.Намуналарнинг ҳаво ўтказувчанлиги ВПТМ-2 ускунасида аниқлансин ва олинган натижалар жадвалга ёзилсин.

т/р

Намуна турлари

Дифманометрнинг кўрсаткичи, мм.спирт.устуни

1

2

3

Ўртачаси

1.
















2.
















3.
















2.Тўқимачилик маҳсулотларининг ҳаво ўтказувчанлиги қуйидаги формула билан ҳисобланади.
, дм3/см2 . с
Вўр - намунадан ўтган ҳавонинг миқдори, дм3; F - намуна юзаси, см2; Т - вақт, с.
Тўқимачилик материалларининг сув ўтказувчанлигини аниқлаш
3.Ёмғирлантириш қурилмасида тўқимачилик газламаларининг ўзидан сув ўтказувчанлик ҳусусияти бўйича олинган натижалар қуйидаги жадвалга ёзилсин.



Намуна турлари

1 мин давомида сув миқдорининг ўтишини, дм32.с





















Тўқимачилик материалларининг сув ўтказмаслигини аниқлаш
4.Пенетрометр ускунасида тўқимачилик газламаларининг ўзидан сув ўтказмаслик ҳусусияти бўйича олинган натижалар қуйидаги жадвалга ёзилсин.



Намуна турлари

Манометрда сувнинг кўтарилиш баландлиги Н/см/ сув устуни





















Ҳаво ўтказувчанлик-газлама ўзидан ҳавони ўтказиш қобилияти билан аниқланади.
Тўқимачилик материалларнинг ҳаво ўтказувчанлиги коэффициенти билан ифодаланади, яъни 1 м2 газламадан 1 с белгиланган босим остида ўтган ҳаво миқдори бўлиб, у куб метрда ўлчанади.
ГОСТ 12088-77 «Тўқимачилик газламалари ва улардан тайёрланган буюмлар. Ҳаво ўтказувчанлигини аниқлаш» стандарти бўйича маиший, ҳарбий, техник, трикотаж ва нотўқима матоларнинг ҳаво ўтказувчанлиги аниқланади. Синаш ишлари учун ВПТМ-2 кўринишидаги асбоб ишлатилади (38-расм).

38-расм. ВПТМ-2 асбоби.
Синаш ишларини олиб боришдан олдин индикатор 1 даги ва дифференциал манометр 2 даги спиртнинг нолли ҳолати текширилади. Бошқариш тугмачасини босгандан кейин, чироқ ёнади. Асбобнинг тўғри ишлашини текшириш учун мурват ёрдамида бажарилади. Камера 4 даги сийраклашишни 49 Па индикатори бўйича белгилашда дифференсиал манометрнинг кўрсаткичи, назорат мурватининг кўрсатишига мос келсин. Ундан ташқари, асбобда стол 5 ва найчасимон қўшгич 7 жойлашган бўлиб, 8 ва 9 вентурилар шундай танланадики сийраклашиш намуна остида индикатор бўйича 49 Па ни ташкил ецин. Агар намуна остида сийраклашиш 49 Па катта бўлса, унда катта тешикли пластинка қўйилади.
Ҳаво ўтказувчанлик намунанинг ўнта жойидан диагонали бўйича олиб борилади.Синалаётган намуна 6 юза кўринишда жойлаштирилади ва столга халқа 3 ёрдамида қизил чироқ ёнгунича қисилади. Електрюритгич билан шамоллатгич 11 автоматик равишда ишга тушади. Дроссел 10 ни очиб намуна остидаги сийраклашиш 49 Па га тўғирланади, индикатор 2 шкаласи бўйича сийраклашиш 1 аниқланади. Дифференсиал манометрининг шкаласи 2 бўйича шкаланинг бир бўлинма оралиғигача аниқлиги билан қийматлар ҳисобланади. Намуна билан куч биргаликда олинганда електр юритгич билан шамоллатгич 11 билан автоматик равишда тўхтайди. Олинган қийматларнинг ўртачаси топилади. Олинган босим бўйича махсус жадвалдан ҳаво миқдори аниқланади.



Download 276.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling