24-мавзу инвестицион-қурилиш фаолиятини ислоҳ этиш


Қурилишни шартнома асосида ташкил этиш


Download 498.82 Kb.
bet12/21
Sana13.03.2023
Hajmi498.82 Kb.
#1265684
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
24-МАВЗУ

4.Қурилишни шартнома асосида ташкил этиш

  • Қурилиш объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда пудрат усулида қуриш мунтазам ишлаб турувчи қурилиш ташкилотлари (фирмалари) томонидан буюртмачилар билан тузилган шартномалар ассида амалга оширилади. Бу қурилишнинг асосий ва энг кенг тарқалган усулидир. Бугунги кунда капитал қурилиш соҳасидаги барча пудрат ишларининг тахминан 80 фоизи шу усулда амалга оширилади. Уни амалга ошириш учун “Капитал қурилиш пудрат шартномаси” асос бўлиб хизмат қилади.
  • Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир Намунавий пудрат шартномаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли қарорининг 3-иловасида ишлаб чиқилган ва амалиётга киритилган.

Шартномада қўлланиладиган атамалар:

  • ижро ҳужжатлари
  • қурилиш майдони
  • вақтинчалик иншоотлар
  • беркитиладиган ишлар
  • шартнома нархини бўлиб чиқиш

ижро ҳужжатлари

  • натурада бажарилган ишлар ёки ишларни бажариш учун масъул бўлган шахслар томонидан уларга киритилган ўзгаришларнинг ушбу ишчи чизмаларга мувофиқлиги тўғрисидаги ёзувлар билан биргаликда объект қурилишига ишчи чизмалар туркуми, сертификатлар, техник паспортлар ва ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг сифатини ва ишларни бажаришда қўлланилган материаллар, конструкциялар ва деталларнинг сифатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар,
  • беркитиладиган ишлар тасдиқланганлиги тўғрисидаги далолатномалар,
  • айрим масъулиятли конструкцияларни оралиқ даврда қабул қилиниши тўғрисидаги далолатномалар,
  • монтаж қилинган асбоб-ускуналарнинг якка тартибдаги синови тўғрисидаги далолатномалар,
  • ишларни бажариш дафтарлари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар;

қурилиш майдони

  • мазкур шартнома доирасида барча ишларни бажариш даврида далолатнома бўйича Буюртмачи томонидан Пудратчига берилган ер участкаси.
  • Объектнинг қурилиш майдони чегараси ажратиб қўйилади ёки бош режага мувофиқ белгиланадиган бошқа белгилар билан белгилаб қўйилади;

Download 498.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling