26-вариант жавоблари Кредит шартнома


Download 94 Kb.
bet3/5
Sana24.12.2022
Hajmi94 Kb.
#1061145
1   2   3   4   5
Bog'liq
Банк хукуки 111

Валюта операциялари—миллий конунчилик ёки халкаро шартномалар билан тартибга солинган волюта бойликлари билан боглик булган битимлар. "Валютани тартибга солиш тугрисида"ги УзР Конунининг 6-моддасига мувофик, волюта операцияларига булган мулк хукукининг ва бошка хукукларнинг узга шахсга утиши хамда волюта бойликларини тулов воситаси сифатида ишлатиш билан боглик операциялар; волюта бойликларини УзРда олиб кириш ва жунатиш, шунингдек УзРдан олиб чикиш ва жунатиш; халкаро пул жунатмаларини амалга ошириш. "Валютани тартибга солиш тугрисидаги конуннинг 7-моддасига асосан, жорий халкаро операцияларга куйидагилар киради:
ташки савдо, бошка жорий фаолият олиб борилиши, шу жумладан хизматлар курсатилиши муносатбати билан, шунингдек одатдаги киска муддатли банк ва кредит механизмлари ишлаш муносабати билан туланиши зарур барча туловлар;
кредитларни, карзларни узиш учун ёки тугридан-тугри инвестициялар амортизацияси учун макбул суммаларни тулаш;
савдо билан боглик булмаган пул жунатмаларнинг макбул суммалари

Ташқи савдо ва носавдо операциялар жорий халқаро операциялар сирасига киради. Ташқи савдо операцияларига асосан товарлар ва хизматлар экспорти ҳамда импорти контрактлари бўйича тўловлар киради. Яъни товарларни чет элга сотиш – бу экспорт, товар ва хизматларни чет эл корхоналаридан сотиб олиш эса – импорт.


Чет давлатларга инвестиция қилинганда (бизнесга пул тикилса), олинган соф фойда ушбу бизнесга пул тиккан шахслар орасида дивидендлар шаклида тақсимланади. Ушбу операциялар ҳам жорий халқаро операцияларга киради.
Агар сиз халқаро хизматлар масаласида банка ишингиз тушса, “комиссия” тушунчасига дуч келасиз. Хорижга тўловларни амалга ошириш, пул ўтказиш ва хизмат кўрсатганлиги учун банк мижозлардан комиссия ундиради. Агар мижоз банка депозитга пул қўйса, ушбу фоизлар банк томонидан мижозга тўланади. Фоиз тўловлари ҳам жорий халқаро операцияларга киради.
Аҳолининг халқаро пул ўтказмалари тизими орқали чет давлатларга пул юбориш ҳам жорий халқаро операция ҳисобланади. Бундан ташқари, исталган нарсани сотиб олиш, ўқиш ҳамда тиббий хизматлар учун тўловлар ҳам ушбу гуруҳга киради.
Тасаввур қилинг, корхонангиз хориждан кредит олди. Тасдиқланган графика асосан кредит ва фоиз тўловларини амалга оширасиз, ҳар ой банка қанчадир пул тўлайсиз. Агарки сизнинг корхонангиз ушбу графикдаги икки ойлик тўловини бир мартада ўтказса, бу операция жорий ҳисобланади.
Ўзбекистонда барча жорий халқаро операциялар ҳамда у билан боғлиқ чет эл валютаси сотиб олиниши ҳам, сотилиши ҳам чекловларсиз амалга оширилади.

Download 94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling