28-мавзуТехник кўрсатиш даврийлигини аниқлаш. 2-соат Режа


Техник сервисни ривожлантириш истиқболлари


Download 0.49 Mb.
bet3/3
Sana02.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1320115
1   2   3
Bog'liq
28-maruza

27.2.Техник сервисни ривожлантириш истиқболлари.

Техник хизмат кўрсатишнинг қуйидаги учта стратегия кенг тарқалган:


- хизмат кўрсатиш тадбирлари носозлик юзага келгандан сўнг унинг оқибатини йўқотиш учун амалга оширилади;
- хизмат кўрсатиш тадбирлари бажарилган механизациялашган ишларнинг миқдори ёки ёқилғи сарфига асосланиб қатиян белгиланган график (регламент) бўйича амалга оширилади;
- хизмат кўрсатиш тадбирлари машиналарга ўрнатилган автодиагностика тизими ва даврий ташхис асосида амалдаги техник ҳолатига мувофиқ амалга оширилади.
Биринчи стратегия асосан оддий ва кичик (мини) техникаларда қўлланилади. Бунда техникаларда носозликлар вужудга келгандан кейин техник хизмат кўрсатиш тадбирлари бажарилади.
Бу стратегияни иккинчиси Мустақил давлатлар ҳамкорлиги (МДҲ) давлатларида кенг қўлланилади. Унинг асосий мазмуни ГОСТ-20793-86 да келтирилган.
Учинчиси кўпроқ истиқболли бўлиб, машиналарда мураккаб электрон жиҳозлари ўрнатилиши ва техник сервис ўтказишда электрон-механик ташхис анжомларининг қўлланиши ва юқори малакага эга бўлган кадрлар тайёрлашни таққоза этади.
Ҳозирги кунда техник хизмат кўрсатишнинг преверантив (ўзувчан)
стратегияси таклиф этилмоқда. Бу стратегиянинг техник сервис тадбирларини муқим техник сервис шаҳобчаларида замонавий диагностика ускуналаридан фойдаланилган ҳолда мавсумлар оралиғида ёки мавсумдан олдин амалга оширишдан иборат. Бундай стратегияда, техник сервисда меҳнат сарфи меъёрий қийматдан 2-4 маротаба юқори бўлишига қарамасдан носозликнинг юзага келиш оралиғи 30% ошганлиги аниқланган.
Республикамизда ғалла комбайнлари, пахта териш машиналари, ҳайдов тракторлари билан таъминланиш даражаси юқори бўлмаган ҳозирги даврда, мавсумий ишларда фойдаланиладиган техникаларга техник сервисни превантив стратегия билан амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Қишлоқ хўжалиги машиналарини қайта тиклаш ва техник хизмат кўрсатишнинг ривожланишига кўмаклашиш учун ахборат алмашишнинг автоматлашган тизими ва маълумотларнинг ягона базаси яратилади.
Техник сервисни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишлари:
- техник сервис учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш;
- техник сервисга оид меъёрий, услубий, ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқиш;
- техник сервисда ишлатиладиган назорат ва диагностика воситаларини ишлаб чиқиш;
- заводларнинг жойлардаги таянч пунктлари орқали фирмавий техник сервиснинг дилер моделини жорий қилиш;
- машинани хизмат муддати тугагандан сўнг эгасидан қайтариб сотиб олиш ва заводларга юбориб, у ерда такомиллаштирилган вариантда қайта ишлаб чиқариш ва арзон нархда сотишни йўлга қўйиш;
- техникаларга техник хизмат кўрсатишда ресурстежамкор технологияларни жорий этиш ва кенгайтириш
-ташхислаш, техник хизмат кўрсатиш жараёнларини компьютерлаштириш, уларни автоматик бошқариш тизимини жорий этиш ва бошқалар.
Назорат саволлари:

  1. Машиналарни чиниқтиришнинг вазифасини айтинг.

  2. Техник хизмат кўрсатишнинг турларини айтинг.

  3. Тартибли ёки регламентли техник хизмат кўрсатишлар таркибини ва уларни бажариш муддатларини тушунтиринг.

4. Техник хизмат кўрсатишнинг преверантив (ўзувчан)
усулининг афзаллигини айтинг.
Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling