28-мавзуТехник кўрсатиш даврийлигини аниқлаш. 2-соат Режа
- расм. Техник хизмат кўрсатиш ишларининг турлари
Download 0.49 Mb.
|
28-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қишлоқ хўжалиги техникаларига тавсия этиладиган техник хизмат кўрсатиш турлари
4.1 - расм. Техник хизмат кўрсатиш ишларининг турлари.
Тракторлар, комбайнлар ва ўзиюрар энергетик воситалар на тиркамаларга режали-огохлантиришли ва регламентли тизимларига ҳос барча техник хизматлар кўрсатилган ҳолда ер ҳайдаш, экиш, ўғит солиш ва махсулотни кайта ишлаш, чорва озуқаси, ўcимликни ҳимоялаш, тиркама ва ярим тиркама машиналарига сменалик ва мавсумий техник хизматлар кўрсатилади. Бажариладиган техник хизмат кўрсатишлар даврларининг аниқ чегаралари энергатик воситалар учун машинасозлик корхоналари томонидан ишлаб чиқилган фойдаланиш йўриқномаларида берилади. Техникадан самарали фойдаланишнинг энг муҳим шарти, ўз вақтида техник хизмат кўрсатишнинг барча турларини қўллаб (жадвал), назоратни бўшаштирмасликдан иборатдир. Белгиланган хизмат кўрсатишлар даврларидан оғишиш машиналардан фойдаланишда бузилишлар кескин кўпайиб, иш унумдорлигини пасайишига олиб келади. Масалан, трактор сифатли ростланмаса ёқилғи сарфи ошади, қуввати тушиб, иш сифати пасайиб кетади, агрегат тез бузилади, таъмир харажатлари ортади. Жадвал
Изоҳ: (+) -техник хизмат кўрсатилишини, (-) – кўрсатилмаслигини билдиради. Қишлоқ хўжалик машиналариниишга ростлаш сифатли бажарилмаса агротехнологик жараён бузилади, агротадбир сифатсиз бажарилади, ниҳоллар зарарланади, ҳосил миқдори камаяди. Қишлоқ хўжалик машиналари учун эса ҳар кунлик ва мавсумий даврларда техник хизматлар кўрсатилиб, уларнинг бажариш муддатлари ушбу машиналардан фойдаланиш мавсумлар билан белгиланади. Техник хизмат кўрсатишларнинг даврлари ва уларда бажариладиган ишларнинг турлари техникаларни ишлаб чиқарувчи машинасозлик корхоналари конструкторлик ва сервис хизмати ходимлари томонидан белгиланади. Бунда техниканинг қисмлари, бирикмалари, агрегатлари ва деталларининг ишлаш шароитларини ҳамда қўлланиладиган мойлаш материалларининг хусусиятларини характерловчи кўрсатгичларининг ўзгариши бўйича ўтказган лаборатория ва дала эксперимнтлари натижалари орқали, яъни қуйидаги пухталик кўрсатгичлари – бузилмасдан ишлаш ёки узлуксиз ишлаш давомийлиги, чидамлийлик ва яроқсиз ҳолатга етгунга қадар ишлаш давомийлиги, таъмирлашга яроқлилик- машинанинг техник хизмат кўрсатишга, ташхислаш ва носозликни бартараф этишга, таъмирлашга мослашганлиги, сақланувчанлик – машинанинг сақлаш ва ташиш чоғида ишга яроқсизлигини ушлаб туриш хоссалари орқали аниқланади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling