Электр занжирининг икки нуқтаси орасидаги электр кучланиши бирламчи электр зарядини бир нуқтадан иккинчи нуқтага олиб ўтиш учун сарфланган энергия (бажарган иш) сони билан аниқланади.
ЭЛЕКТР КУЧЛАНИШ
Электр занжирининг икки нуқтаси орасидаги электр кучланиши бирламчи электр зарядини бир нуқтадан иккинчи нуқтага олиб ўтиш учун сарфланган энергия (бажарган иш) сони билан аниқланади. Потенциал электр майдонида иккита нуқта орасидаги кучланиш, қиймати бўйича улар орасидаги потенциаллар фарқига мос келади.
i
i
b
а
+
-
Uав
Uab=Va-Vb, Va ва Vb –a ва b нуқталари потенциаллари
ЭЛЕКТР КУЧЛАНИШ
Электр занжирлари ва электр майдони билан боғлиқ бўлган энг муҳим қийматлардан бўлган электр кучланиши, электр потенциал-лари фарқи ва электр юритувчи кучларни ўрганишга ўтамиз. Агар q зарядли заррача электр майдонида бирор масофа бўйлаб кўчирилса, у ҳолда унга таъсир этувчи кучлар иш бажаради. Бу иш-нинг кўчирилаётган зарядга нисбати электр кучланиши деб атал-миш, физик қийматга тенг бўлади. Заррача q нинг dl масофага (2.1-расм) кўчирилишини кўрайлик, бунда майдон кучлари қуйидаги ишни бажаради: qEdl.
ЭЛЕКТР КУЧЛАНИШ
Йўналиши Т уринмага мос, узунлиги dl йўл элементига тенг бўл-ган миқдор dl вектори билан белгиланган. Бунда α векторлар Е ва dl орасидаги бурчакдир. А нуқтадан (2.1-расм) В нуқтагача масофа бўйлаб заррачани кўчи-ришда майдон кучлари бажараётган иш қуйидагига тенг: Edl. Бу иш берилган масофа бўйлаб майдон кучланганлигининг чизиқ-ли интеграл га пропорционал. Бу чизиқли интеграл А дан В гача масофа бўйлаб электр кучланишига тенг. Кучланишни u ҳарфи билан белгилаш қабул қилинган. Шундай қилиб, икки нуқта-лар орасидаги электр кучланиш тенг: Edl. Демак, A = q·u AB.
Do'stlaringiz bilan baham: |