3- маъруза Электр катталиклар


Download 1.97 Mb.
bet11/16
Sana09.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1180226
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
М 3 Эл катталиклар

Умумий холда кўрилаётган масофа ихтиёрий муҳитдан ўтиши мумкин, хусусан, у бутунлай ўтказгичдан ўтиши мумкин, бутунлай ярим ўтказгичдан ва қисман ўтказгичдан, қисман ярим ўтказгичдан ўтиши мумкин. Баён этилганларга мувофиқ, электр кучланиши – кўрилаётган масофа бўйлаб электр майдонини характерловчи ва қиймати жиҳатидан электр майдони кучланганлигининг шу масофа бўйлаб чизиқли интегралига тенг бўлган физик катталикка айтиладики. 2.1-расм

Аксарият, бирор масофа соҳаси бўйлаб электр кучланиши ҳақи-да гапирганда, соҳа бўйлаб кучланишлар пасаюви атамасини иш-латадилар. Шу асосда, бирор берк контур бўйлаб электр майдони кучланганлигининг чизиқли интеграли Edl шу контур бўйлаб барча бўлаклар элементи кучланишлар пасаювининг йиғиндиси-га тенг бўлади. Кучланишнинг бирлиги Вольт [В]. Келтирилган фикрлардан шу келиб чиқадики, электр майдони-нинг кучланганлиги – кучланишлар пасаювининг майдон кучланг-анлиги чизиғининг узунлик бирлигига нисбатига тенг. Дарҳақиқат, агар масофа йўналиши майдон кучланганлиги бирлиги билан мос келса, dl масофадаги кучланишлар пасаюви du = E dl, демак E = du/dl. Шунинг учун, электр майдони кучлан-ганлигининг ўлчов бирлиги вольт бўлинган метр (1 В/м).

2.2. Электр потенциали ва потенциаллари фарқи Юқорида таъкидланганидек, ўтказгич муҳитида электр майдон кучланганлиги Е ток зичлиги J билан қуйидаги боғланишда Е = ρJ бўлади, бунда ρ – муҳитнинг солиштирма қаршилиги. Оддий ҳолат-да, ўзгармас токли i тўғри чизиқли l узунликдаги ва кесим юзаси s бўлган ўтказгичда кучланишлар пасаюви u=El бўлади, ток эса i=Js га тенг. Шундай қилиб, u=ρJl=ρli /s = ri. Қиймат r = u/ i кўрилаёт-ган ўтказгич бўлагининг электр қаршилигидир. Электр қаршилик Омда (Ом) ўлчанади. Ифода u= ri кўрилаётган ўтказгич бўлаги учун Ом қонуни дейилади. Ўтказгичда вақт бирлигида иссиқлик сифатида ажралиб чиқаётган энергия миқдорини ифодалайдиган қувват қуйидагича ифодаланади p=A/t=uq/t=ui=r2i. Бў боғланиш Жоуль-Ленц қонунини ифодалайди. Қувватни бирлиги Ватm (Вт) Электростатик майдон, яъни зарядланган ҳаракатсиз заррача-лар майдони (2.2-расм) мавжуд бўлсин.


Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling