3- маъруза Электр катталиклар
Download 1.97 Mb.
|
М 3 Эл катталиклар
Демак, ушбу юзада жойлашган икки ихтиёрий А ва В нуқта-лари потенциаллари фарқи нолга тенг. U (x, y, z)=const тенглама тенг потенциалли юзада жойлашган нуқталар мажмуасини аниқлайди, яъни шу юза тенгамасидир. Тенг электр потенциал-ли юзаларнинг чизма текислигидаги изи тенг потенциаллар чизиғи дейилади. Аёнки, тенг потенциаллар чизиқлари майдон кучланганлиги чизиқлари билан ҳар қаерда тўғри бурчак остида кесишади. Зарядларнинг статик ҳолатида ўтказгичлар ичидаги электр майдон кучланганлиги нолга тенг бўлиши керак, чунки токнинг (J =0) йўқлигида Е=ρ J =0 бўлади. Шу сабабли, электростатик ҳолатда ҳар бир ўтказгич жисм ўзининг барча ҳажмида бир хил потенциалга эга бўлади: бу жисмлар юзалари – тенг электр потенциалли юзалардир ва диэлектриклардаги кучланганлик линиялари уларга нормаль бўлади.Агар зарядланган ўтказгич жисмни ўраб олган изоляцияловчи муҳитнинг диэлектрик сингдирувчанлиги электр майдони кучланганлигига боғлиқ бўлмаса, у ҳолда диэлектрикнинг ҳамма жойида Е қиймат, демак жисмнинг U потенциали ҳам жисмнинг q зарядига пропорционал бўлади. Заряд q нинг U га нисбати жисмнинг электр сиғими дейилади: бунда потенциал чексиз катта бўлганда С=0 бўлади. Алоҳида жисмнинг электр сиғими жисмни аниқловчи g геометрик пара-метрларига ва уни ўраб турган муҳитнинг абсолют диэлектрик ε сингдирувчанлигига боғлиқ: С=Ғ(g, ε). Агар диэлектрик бир жинсли бўлса, у ҳолда С = ε∙f(g). Диэлектрик сингдирувчанлик ε қиймати Е га боғлиқ бўлмаса, С нинг қиймати q ва U га боғ-лиқ бўлмайди.Диэлектрик билан изоляцияланган, зарядлари тенг ва қарама-қарши ишорали q1 = - q2 бўлган икки ўтказгич потенциаллари фарқи зарядлардан бирининг қийматига пропорционал бўлади. Бунда қуйидаги миқдор шу жисмлар орасидаги электр сиғими дейилади. С жисмнинг шакли, ўлчовлари ва ўзаро жойлашганлигини ифодаловчи g геометрик параметрларга, шунингдек диэлектрикнинг абсолют диэлектрик ε сингдирувчанлигига боғлиқ. Бир жинсли диэлектрик учун С = ε f(g). 2.3-расмDownload 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling