3- маъруза Электр катталиклар


Download 1.97 Mb.
bet3/16
Sana09.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1180226
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
М 3 Эл катталиклар

ЭЛЕКТРОН

ИОНЛАР


Ионлар – мусбат ёки манфий зарядланган заррачалар бўлиб, электрронларнинг узулиши ёки бирлашиши натижасида атомлар ёки атомлар гуруҳига айланади

Аслида, зарядланган элементар заррачалар ва уларнинг электро-магнит майдонлари бир бутундир. Иккинчи томондан, электр зарядланган заррача ва унинг электромагнит майдони орасидаги аниқ чегарани кўрсатиб бўлмайди. Фазонинг айнан шу жуда кичик соҳаси учун материянинг шундай ҳаракат шакли характерлики, у билан электр зарядланган заррача тушунчаси боғланган. Модданинг заррачалари билан боғланмаган эркин ҳолатидаги электромагнит майдони жуда кучли гравитация майдонлари мавжуд бўлмаган вазиятда бўшлиқда с=2,998∙10 8 м/с ≈ 3∙10 8 м/с тезликда тарқалади. Электромагнит қийматлар учун халқаро бирликлар тизимидан (ХТ ёки СИ) фодаланилади. Бу тизим етти асосий бирликлардан ташкил топган: метр – узунлик бирлиги, килограмм масса бирлиги, секунд - вақт бирлиги, амперэлектр токи кучи бирлиги, кельвин – термодинамик ҳарорат бирлиги, моль – модда миқдори бирлиги, кандела – ёруғлик кучи бирлиги.

Электромагнит қийматларни ҳисоблаш учун, юқорида келтирил-ганлардан тўртта асосий бирликларни олиш зарур ва кифоялидир. Қолган электромагнит қийматлар, уларга мос равишда, уларнинг бирликлари олинган тўртта асосий бирликлардан келиб чиқади, яъни у ёки бу қонуниятлар асосида аниқланиши мумкин. ХТ бир-ликлар тизимида электромагнит қиймат учун тўртинчи асосий бир-лик сифатида электр токи кучининг бирлиги - Ампер қабул қилинган. Бирлик тизими МКСА (метр, килограмм, секунд, ампер) ХТ тизимининг бўлагидар. МКСА бирлик тизими электромагнит майдони рационал тизими тенгламалари билан боғланган бўлиб, унда 4π кўпайтма тенгламаларда тушунишга осон бўлган ҳолатлар-да учрайди, яъни сферик симметриялар билан характерланувчи боғланишлар такибига киради. Электр зарядининг бирлиги (электр миқдори) кулон (Кл).

Ҳар қандай умумлаштирилган электромагнит ҳодисаси икки томонлама характерланади – электр ҳодисаси ва магнит ҳодисаси ҳамда улар орасида узвий алоқа мавжудлиги. Хусусан, электро-магнит майдони икки ўзаро боғланган майдонлардан иборат - электр майдони ва магнит майдони. Электр майдони - электр зарядлари ва ўзгараётган магнит майдони ёрдамида ҳосил бўлади. Магнит майдони эса ҳаракатланаётган зарядланган заррачалар ва ўзгараётган электр майдони ёрдамида ҳосил бўлади. Электр майдони деб, электр зарядланган заррачага бўлган таъсири заррачанинг зарядига пропорционал ва унинг тезлигига боғлиқ бўлмаган куч билан характерланадиган электромагнит майдонининг икки ҳолатларидан бирига айтилади. Электр майдони фазода узлуксиз тақсимланганлиги сабабли, фазонинг ҳар бир нуқтасида ва вақтнинг ҳар бир онида зарядлан-ган синов жисм маълум қийматга эга ва маълум йўналишда бўлган механик куч таъсирида бўлади.


Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling