Комбинациялаштириш деб бир неча корхоналарни бир майдонда жойлашиб тайёр махсулот ишлаб чиқаришига айтилади. Комбинациялаштириш натижасида комбинатлар пайдо бўлиб улар 3 хил бўлади:
1хомашёга кетма-кет ишлов бериб, ундан тайёр махсулот ишлаб чикарувчи корхоналар. Масалан: металлургия комбинати, бунда чўян, пўлат ва прокат ишлаб чиқариш жараёнлари кетма-кет бажарилади;
2
- хомашёни комплекс тарзда қайта ишлаш, бу асосан нефт, кимё комбинатлари ва рангли металларни қайта ишлаш комбинатларини ташкил қилишда кўлланилади;
3
- бир корхонанинг ишлаб чиқаришдаги чикиндилари иккинчи корхона учун хомашё сифатида ишлатилади. Масалан: ёғочсозлик корхоналаридан чикадиган киринди ва кипиклардан картон ва кипик плиталар ишлаб чиқарадиган корхоналар.
Комбинациялашган корхоналарнинг фойдали томонлари: - Комбинациялашган корхоналарнинг фойдали томонлари:
- улар энг юқори меҳнат унумдорлигига эга бўлади, чунки уларда меҳнатни механизациялаштириш кенг кўламда кўлланилади.
- корхоналарнинг омборларида хомашё захиралари деярли кўп бўлмайди.
- бундай корхоналарда юкларни ташиш учун ўзи юрар транспорт воситаларидан фойдаланишга эхтиёж бўлмайди, чунки барча меҳнат буюмларини бир иш жойидан бошқа иш жойларига узатиш жараёнлари автоматик равишда бажарилади.
- 1. Ишлаб чиқариш жараёни тушунчаси ва моҳияти.
- 2. Корхонанинг ишлаб чиқариш тизими ва унинг асосий элементлари нималардан иборат?
- 3. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш принципларини ифодаланг.
- 4. Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш деб нимага айтилади?
- 5. Ихтисослаштиришнинг асосий шакллари кайсилар?
- 6. Ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш асосида самарадорликни оширишнинг энг муҳим масалалари нималардан иборат?
- 7. Ишлаб чиқаришни йириклаштириш деб нимага айтилади?
- 8. Йириклаштиришнинг афзалликлари ва камчиликлари?
- 9. Комбинациялаштириш деб нимага айтилади?
- 10.Оптимал ишлаб чиқариш хажми ва сотиш афзалликлари.
- 11.Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш тамойилларини сананг.
Do'stlaringiz bilan baham: |