3- мавзу: Мумли асос болишларини тайёрлаш қоидалари уларга бўлган талаблар


Download 56.56 Kb.
bet2/2
Sana14.11.2023
Hajmi56.56 Kb.
#1773642
1   2
Bog'liq
3-мавзу

Сунъий тишлар


Тиш қаторларининг нуқсонини ўрнини босиш учун қўлланадиган сунъий тишлар маълум талабларга жавоб бериши керак.Уларни яллиғлантирадиган ёки зарарли хусусиятларга эга бўлмаган материаллардан тайёрлаш лозим. Бундан ташқари, тишларнинг
чайнаш функциясидаги камчилиги каби эстетик бузилишларнинг ўрнини босиш учун сунъий тишлар тўғри анатомик шаклга, чиройли ва турли-туман рангга эга бўлиши керак. Тишларчайнаш босимининг таъсири остида синмаслиги ва кам емирилиши керак. Тишларни асос материали билан бирлаштиришусули катта аҳамиятга эга. Протез асоси билан монолит бириккантишлар энг яхши сунъий тишлар ҳисобланади.
Замонавий протезлашда қўлланиладиган барча сунъий тишлармахсус корхоналарда ясалади ва улар тайёрланадиган материали,протез асосида қотирилиш усули, тишлар қаторида жойлашиш ерига қараб фарқланади. Сунъий тишлар чинни, пластмасса ва металл(зангламайдиган пўлат, хром-кобальт котишмаси, платина,олтин)дан ясалади. Протез асосида тишларни қотириш усулига қараб крампонли, диаторик, найсимон ва қотириш учун махсус бириктирмаларга эга бўлмаганларга ажратилади. Улар протезда жойлашишерига қараб (кесувчи, қозиқ) ва ён (премоляр ва моляр)ларга ажратилади. Чинни тишлар крампонли ва диаторик бўлиши мумкин. Бундай чинни тишлар стоматологик кабинетларга олд ва ёнтишлардан иборат бўлган гарнитуралар сифатида келтирилади. Тишлартурли рангга, шакл ва ўлчамга ҳам эга бўлади. Чинни тишларасос пластмассаси билан монолит бириктирилмайди, шу боис,уларни қотириш учун махсус қотиргичлар ишлаб чиқилган. Крампонлар билан, асосан, олд тишлар таъминланган, лекин молярларҳам уларга эга бўлиши мумкин. Крампонлар металл (олтин, платина,пўлат)дан ясалган цилиндрсимон ёки учи тугмасимон бўлибтугайдиган ўзаклар бўлиб, улар ёрдамида крампонлар протез асосига қотирилади. Ён тишлар диаторик тирқишларга эга бўлиб,улар ичига пластмасса киргизилади ва механик тарзда қотирилади.
Тешикли тишлар ўзаклар учун икки боши очиқ каналларгаэга. Ўзакларни махсус омбирлар ёрдамида чайнаш юзасида яссиланади ва бу уларга протез асосида мустаҳкам ўрнашиб туришимконини беради.
Чинни тишлардан ташқари, сўнгги йилларда пластмасса тишларҳам кенг қўллана бошланди. Чинни тишлар каби улар ҳамяхши рангга, турли шакл ва катталикка эга. Пластмасса тишларгамеханик ишлов бериш осон (эговлаш, сайқаллаш) ва асос пласт-массаси билан монолит бирикади, чунки у билан умумий кимёвий хусусиятга эга. Шу боисдан, бундай тишлар крампонсиз ваички тирқишсиз ясалади. Пластмасса тишларнинг асосий камчилиги сифатида улар рангининг ўзгарувчанлиги ва тез емирилишини кўрсатиб ўтиш мумкин. Сўнгги йилларда, сополнинг майдазаррачаларидан қилинган кукунига люминоформ қўшиш йўлибилан мустаҳкамланган ва акрил полимер (композит полимер —компомер)дан ясалган тишлар кенг қўлланилмоқда.
Download 56.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling