ОПЕРАЦИОН СИСТЕМАЛАРНИНГ ХАРАКТЕРЛИ ТОМОНЛАРИ:
маълумотларни хотирада сақлашни ташкил этиш воситаси — файл системасидан фойдаланиш;
имкониятлари турлича чегараланган кўп фойдаланувчилик жиҳатининг мавжудлиги;
вақтни тақсимлаш асосидаги кўп масалалилик.
қурилмаларни (принтер, клавиатура, диск юритувчи ва бошқалар) бошқариш;
дастурларни бошқариш (юклаш, бажариш ва бошқалар);
буйруқлар ва кўрсатмаларни бажариш.
ОТ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ.
Биринчи давр (1945-1955 йиллар).
Ҳаммага маълумки, компьютер инглиз математиги Чарлз Бебич томонидан 18-аср охирида кашф этилди. Унинг “аналитик машина”си ҳақиқатда ишлай олмади, чунки у вақтдаги технологиялар ҳисоблаш техникаси учун зарур бўлган аниқ механика деталларини тайёрлаш бўйича зарур талабларни қондирадиган технологиялар мавжуд бўлмаган. Яна энг асосий нарса, у вақтда компьютер операцион тизимга эга бўлмаган.
Бу давр охирида биринчи тизимли дастурий таъминот юзага келди; 1951-1952 йиллар символли тиллар (Фортран ва бошқ) дан биринчи компилятор версиялари юзага келди, 1954 й эса IBM-701 учун Ассемблер ишлаб чиқилди.
ИККИНЧИ ДАВР (1955-1965 ЙИЛЛАР)
биринчи давр, ҳисоблаш тизимларининг юқори нарҳи, уларнинг сони камлиги ва фойдаланишнинг паст самарали билан белгиланди.
50-йил ўрталарига келиб, ҳаммага маълумки янги техник база-ярим ўтказгич элементларни юзага келиши билан, ҳисоблаш техникаси ривожланишида янги давр бошланди.
Айнан шу даврда ҳисоблаш техникаси билан ишлайдиган мутахасислар-дастурчилар, операторлар, эксплуатациячилар ва ҳисоблаш машинасини ишлаб чиқарувчиларга ажралдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |