Мултидастурлаш – бу ҳисоблаш жараённинг ташкил қилиш усули бўлиб, битта процессорда навбат билан бир нечта дастур бажарилади.
Бошқа янгилик – спулинг (споолинг) деб аталади. Спулинг у вақтда ҳисоблаш жараёнини ташкил этиш усулларидан бири бўлиб, унга мос равишда топшириқ перфокартадан дискга ҳисоблаш марказида пайдо бўлиш тартибида ёзилади, кейин эса навбатдаги топшириқ тугалланиши билан, янги топшириқ дискдан бўшаган бўлимга юкланади.
IV- ДАВР (1980 й. ДАН – ҲОЗИРГИ ВАҚТГАЧА)
Операцион тизимлар ривожланишидаги кейинги давр катта интеграл схемаларни (БИС) юзага келиши билан боғлиқ бўлган даврдир. Бу йилларда интеграция даражаси кескин ўсиши ва микросхемалар арзонлашиши юз берди. Компьютердан алоҳида фойдаланувчилар фойдаланиши имкони юзага келди, ва шахсий компьютерлар даври бошланди.
Операцион тизимлар бозорида иккита тизим устунлик қила бошладилар: MS-DOC ва UNIX ОТ лари. Бир фойдаланувчили MS-DOC ОТ лари Intel 8088 асосида қурилган микропроцессорлар, ва кейин 80286, 80386 ва 80486 асосида қурилган компьютерларда фойдаланилди.
Мультидастурли, кўпфойдаланувчили UNIX ОТ и интел-бўлмаган компьютерлар мухитида устунлик қила бошлади, айниқса юқори унумдорликка эга бўлган РИСC-процессорлар учун.
Мультидастурли, кўпфойдаланувчили UNIX ОТ и интел-бўлмаган компьютерлар мухитида устунлик қила бошлади, айниқса юқори унумдорликка эга бўлган РИСC-процессорлар учун.
80-йиллар ўрталарида, тармоқ ёки тақсимланган ОТ лар бошқарувчи остида ишлайдиган шахсий компьютерлар кескин тарзда ривожлана бошлади.
Тармоқ ОТ ларида, фойдаланувчи тармоқда бошқа компьютерлар мавжудлиги ҳақида билишлари ва бошқа компьютерга унинг ресурсларидан, асосан файлларидан фойдаланиш учун бошқа компьютерга мантиқан киришлари керак.
Ҳисоблаш тизимларини ривожланиши босқичларини кўриб чиқиб, биз ривожланиш жараёнида мумтоз (классик) ОТ лар бажарган 6 та асосий функцияларни ажратишимиз мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |