3- мавзу: операцион тизимлар, уларнинг турлари
Download 31.37 Kb.
|
4 маърузага ОПЕРАЦИОН ТИЗИМЛАР, УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭКРАННИНГ АСОСИЙ ҚИСМЛАРИ
ОПЕРАЦИОН ТИЗИМ- бу махсус бир дастур. Бу дастур асосий вазифаси - компьютер ишини бошқариш, компьютер ва фойдаланувчи ўртасида мулоқотни ўрнатиш, ташқи қурилмалар ишлаш ҳолатларини созлаш ва улар билан мулоқотни ўрнатиш, ҳар хил дастурларни ишга тушириш ва улар ишлаш ҳолатларини таъминлаш. Операцион тизимлардан энг таниқлилари бу Microsoft фирмасининг MS-DOS ва Windows дастурлари, Apple фирмасининг Macintosh дастури, Unix ва Linux дастурлари. Дунёнинг 70% компьютерлари Microsoft корпорацияси томонидан яратилган операцион тизимлар билан жихозланган.Дунёнинг 70% компьютерлари Microsoft корпорацияси томонидан яратилган операцион тизимлар билан жихозланган. Булардан 1981 йилда яратилган - MS-DOS дастури, 1991 йилда яратилган - Windows 3,1 дастури, 1995 йилда яратилган - Windows 95 дастури, 1998 йилда яратилган - Windows 98 дастури, 2000 йилда яратилган - Windows 2000 дастури, 2001 йилда яратилган - Windows Millennium Edition ва Windows XP дастурлари. Windows дастурнинг таниқли бўлишининг асосий сабаби бу - иш жараёни соддалиги, кўп вазифали режим, бир хил ишлаш интерфейси ва бошқа қулайликлар. ЭКРАННИНГ АСОСИЙ ҚИСМЛАРИ:1 - ИШ СТОЛ - экраннинг бўш сохаси, унинг ичида ҳар хил дастурлар ўзининг ойнасида бажарилади. 2 - ПАПКА ва ЁРЛИҚЛАР - ҳар хил дастурлар ва файллар белгилари, улар ёрдамида шу дастурлар ишга туширилади ёки шу файллар очилади. 3 - ДАСТУР ОЙНАЛАРИ - дастур бажариладиган ойна. 4 - ПУСК МЕНЮСИ - (WINDOWS нинг асосий буйруқлари жойлашган менюси, улар ёрдамида Windows устидан ҳар хил амалларни бажаришиимз мумкин. 5 - ВАЗИФАЛАР САТРИ - актив дастурар ва файллар номларни кўрсатувчи тугмалар жойлашади ва улар ёрдамида биттасидан бошқасига тезкор ўтиш таъминланади. 6 - КУРСАТКИЧЛАР СОХАСИ - вақт ва кун ҳақида маълумотлар, клавиатура тил стандарти, товуш баландлиги, принтер, экран ва бошқа қурилмалар ҳамда ҳар хил дастур белгилари жойлашади, улар ёрдамида шу қурилмалар хусусиятларини ёки шу дастурлар ишлаш ҳолатларини ўзгартиришимиз мумкин Download 31.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling