Антиномиялар
Маконнинг чекланганлиги
Дунѐнинг замонда ибтидоси бор
ва макон жиҳатдан чегараланган
Дунѐнинг замонда ибтидоси йўқ
ва чексиздир
Оддий ва мураккаб
Фақат оддий унсурлар ва оддий
унсурларлардан ташкил топган
нарсалар мавжуд
Дунѐда ҳеч қандай оддий нарса йўқ
Эркинлик ва сабабият
Табиат қонунлари бўйича фақат
сабабият эмас, эркинлик ҳам мавжуддир
Эркинлик мавжуд эмас. Дунѐда барча
нарса табиат қонунлари бўйича
қатъий сабабият асосида кечади
Худонинг мавжудлиги чекланганлиги
Шубҳасиз зарур мавжудот, бутун
Борлиқнинг сабабчиси Худо бор.
Худо йўқ. Ҳеч қандай мутлақо зарур
мавжудот – бутун борлиқнинг
сабабчиси йўқ.
52
Билимнинг билиш фаолияти натижаси сифатидаги тавсифи
Апостериор билим
Априор билим
Инсон тажриба натижасида
қўлга киритадиган билим.
Бундай билим фақат
таҳминий бўлади, бироқ
ишончли бўлмайди, негаки
ушбу турдаги билимдан
олинган ҳар бир исботни
амалиѐтда текшириш зарур
ва ҳар доим ҳам бундай
билим ҳақиқий бўлавермайди.
Масалан, инсон ўз тажрибасида
барча металлар эришини
билади, бироқ назарий
жиҳатдан эритиб бўлмайдиган
металлар учраши мумкин,
демак, тажрибавий (эмпирик,
апостериор) билим панд бериши
мумкин, тўлиқ ишончли эмас
ва умумийликка даъво
қила олмайди.
Тажрибагача, яъни инсон онгида
бошдан мавжуд ва ҳеч қандай тажриба
билан исбот қилишни талаб
қилмайдиган билим. Масалан “Инсон
ҳаѐти маконда кечади”, “Барча
жисмлар оғилкка эга”. Ушбу қоидаларнинг
ҳар бири тажриба билан текширилганда
ҳам аниқ-равшан мутлоқ ҳақиқатдир.
Масалан, ҳажмсиз жисм ҳеч қачон
учрамайди. Фақат априор (тажрибагача)
билимгина мутлоқ ҳақиқий ва ишончли
бўлиб, умумийлик ва зарурийлик
хусусиятларига эга.
***********
“Нарса ўзида” – бу нарсанинг ҳеч қачон
ақл билан билиб бўлмайдиган
ички моҳияти
53
Do'stlaringiz bilan baham: |