3 – Мавзу Янги ва энг янги давр фалсафаси
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
ep8qlHRm88DyJTWi6NSU1RnbEAjlz6AHg0wM4WWD
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ф.Бэкон фалсафасининг аҳамияти
ФРЕНСИС БЭКОН
Биринчи ѐндашув асосчиси – инглиз файласуфи Френсис Бэкон (1561-1626) субстанция шаклларининг хусусиятларига тавсиф берган ва субстанцияни муайян нарсалар шакли билан айнийлаштирган. Унинг фикрича, материя сариқлик, мовийлик, қорамтирлик, илиқлик, оғирлик ва бошқа шунга ўхшаш хоссаларга эга. Булар материянинг энг содда хусусиятларидир. Бу хоссаларнинг турли бирикмаларидан табиатнинг ранг-баранг нарса- лари вужудга келади . Материянинг сифат жиҳатидан ҳар хиллиги ҳақидаги таълимотни Ф.Бэкон ўзининг шакл ва ҳаракат ҳақидаги таълимоти билан қувватлаган. Унинг талқинида шакл – бу нарсага хос бўлган хусусиятнинг моддий моҳияти. У Платон ва Аристотелнинг шакл ҳақидаги мушоҳадалари билан баҳсга киришади. Бэкон фикрига кўра, шакл – жисмни ташкил этувчи моддий зарралар ҳаракатининг тури. Аммо бу зарралар атомлар эмас. Ф.Бэкон қадимги файласуфларнинг материянинг атомистик тузилиши ҳақидаги таълимотига, айниқса бўшлиқнинг мавжудлиги ҳақидаги таълимотга салбий ѐндашади 9 Ф.Бэкон фалсафасининг аҳамияти Фалсафада эмпирик (тажриба йўналишига асос солинди; Гносеология (билиш) фани фалсафанинг иккинчи даражали соҳасидан онтология даражасигача кўтарилди (борлиқ ҳақидаги фан ҳар қандай фалсафий тизимнинг асосий икки бўлимидан бирига айланди); Фалсафанинг янги мақсади аниқланди – инсонга унинг фаолиятида амалий натижаларга эришиш учун кўмаклашиш (шу билан Ф. Бэкон келажакдаги америка прагматизми фалсафасининг тамал тошини қўйди); фанни таснифлашда биринчи уринишга қўл урилди; Англияда ҳамда бутун Европада антисхоластик фалсафасини ҳаракатга келтирди. Эмпиризм Асосий ҳолатлар Френсис Бэконнинг асосий фалсафий ғояси (эмпиризм)нинг мазмуни – билишнинг асоси ѐлғиз тажриба; инсоният (алоҳида шахс) қанчалик кўпроқ тажриба (назарий ҳамда амалий) тўпласа, шунчалик ҳақиқий билимга яқинлашади; Бэконнинг фикрича ҳақиқий билим шахсий мақсад бўла олмайди; билим ва тажрибанинг асосий мақсади – инсонга унинг фаолиятида амалий натижаларга эришиш учун ѐрдам бериш, янги кашфиѐтлар, иқтисодиѐтнинг ривожланиши ва инсоннинг табиат устидан ҳукмронлик қилишга кўмаклашиш. Шунга кўра Бэкон томонидан афоризм илгари сурилдики, унинг барча фалсафий қарашларини қисқагина ифодалаб берди: «Билим бу – куч». |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling