3.1- жадвал
Товар обороти ҳажмининг ўзгаришига товар мувозанати кўрсаткичлари билан боғлиқ омиллар таъсирини аниқлаш.
(минг сўм)
Кўрсаткичлар
|
Режада
|
Ҳисобот-
да
|
Фарқи
(+,-)
|
Омиллар
таъсири
|
1.Товар захиралари-
нинг бошланғич
қолдиғи (Зйб)
|
648,0
|
641,8
|
- 6,2
|
- 6,2
|
2.Келиб тушган то-
варлар (КТ)
|
3069,8
|
3176,1
|
106,3
|
+ 106,3
|
3.Товарларнинг ҳар
хил чиқиб кетиши
(Хч)
|
0,4
|
0,3
|
- 0,1
|
+ 0,1
|
4.Товар захиралари-
нинг охирги қолди-
ғи (Зох)
|
695,9
|
698,3
|
+ 3,0
|
- 3,0
|
5.Товар обороти (Т)
|
3021,5
|
3118,7
|
+ 97,2
|
х
|
|
|
|
|
|
оборотига салбий таъсир қилган. Шундай қилиб, товар оборотининг умумий фарқи 97,2 минг сум вужудга келган :
- 6,2 + 106,3 + 0,1 - 3,0 = + 97,2
Ушбу таҳлил натижаси товар оборотини кўпайтиришнинг ички имкониятларини топиш учун асос бўлади. Агар ҳисобот йилида товар захираларининг бошланғич ва охирги ғолдиқлари меъёр даражасида бўлганда эди товар обороти яна 9,2 минг сўмга (6,2 + 3,0) кўпайган бўлар эди. У ҳолда ҳақиқий товар обороти 3118,7 минг сўм эмас, балки 3127,9 минг сўмни (3118,7 + 9,2) ташкил қилган бўлар эди. Унинг ўтган йилги ёки асос йилига нисбатан фарқи 97,2 минг сўм эмас, балки 106,4 минг сўмни (97,2 + 9,2) ташкил қилган бўлар эди. Товар оборотининг кўпайиши эвазига бошқа кўрсаткичлар ҳам яхшиланар эди.
3.3.3. Қайта ҳисоблаш усули. Бу усул ҳам омилли таҳлилда кенг қўлланилади. Бу усул натижага битта ёки иккита омил таъсир қилган пайтларда қўлланилиши қулай. Унинг моҳияти режадаги натижани биринчи омилнинг ҳақиқий миқдори билан қайта ҳисоблаб олинишидан иборатдир. Масалан, товар обороти (Т) асосий капиталнинг ўртача қиймати (Ак) ва шу капиталнинг самарадорлиги билан функционал боҳлиқ. Бу қуйидаги формулада ифодаланади:
Т = Ак . Кс
Бунда Кс- Асосий капиталнинг самарадорлиги.
Ушбу формуладан кўриниб турибдики, натижага иккита омил таъсир қилади. Ҳар бир омилнинг таъсирини ҳисоблаш учун натижани қайта ҳисоблаб оламиз. Бу биринчи омилнинг ҳақиқий миқдорини (Ак1) иккинчи омилнинг режадаги миқдори билан кўпайтириш йўли билан аниқланади(Ксо), яъни:
Ткх = Ак1 . Ксо
Омилларнинг товар оборотига таъсирини топиш учун қуйидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш лозим.
1. Товар оборотининг асосий капиталининг ўзгариши эвазига ўзгарганлигини ( Так) топиш учун товар оборотининг қайта ҳисобланган миқдоридан (Ткх) унинг режадаги ҳажмини айириш кифоя (То) :
Так = Ткх - То = (Ак1 . Ксо ) - (Ако . Ксо )
2. Товар обороти ўзгаришига асосий капитал самарадорлигининг таъсирини ( Ткс) аниқлаш учун товар оборотининг ҳақиқий сўммасидан (Т1 ) унинг қайта ҳисобланган миқдорини (Ткх) айириш кифоя :
Ткс = Т1 . Ткх = (Ак1 . Кс1 ) - (Ак 1 . Ксо)
Икки омилнинг таъсири товар обороти фарқининг умумий сўммасига тенг бўлиши керак :
Т = Так Ткс
Ушбу назарий тавсияни аниқ маълумотларни қўллаб ечиш йўлини қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин (7.2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |